Балки, аввалдан бордир, лекин назаримда шу яқин ойлар ичида ижтимоий тармоқда “faktcheking” сўзи оммалашгандай. Бирор маълумот тарқатилганда “faktcheking қилдингми?!” деб ёзишади ёки бошқа жойлардаям кўп ишлатишяпти. Қидириб кўрсам, “Фактчекинг — бу шубҳали ҳисобот ва баёнотларнинг фактик тўғрилигини текшириш жараёни. Фактчекинг матн ёки контент эълон қилиниши ёки бошқа йўл билан тарқатилишидан олдин (ante hoc) ёки кейин (post hoc) ўтказилиши мумкин...” деган маълумот чиқди. “Текшириш”, “маълумотни текшириш”, “маълумот тўғрилигини текшириш” дегани экан-да ўзбекчаси. Шуни бошқа тилдаги жимжимадор сўз билан эмас, ўзимизнинг сўзлар билан ифодаласа бўлади-ку. Гапига бегона атамалару жимжимадор сўзларни аралаштириб гапириш маданият, юқори даражали билим белгиси эмас, балки билимсизлигини яшириш воситаси-ку...
Ўзимизнинг сўзларни ишлатаверайлик))
Тарқатиб қўямиз, каналга уланиб олишсин:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
t.me/tahrirchi
Ўзимизнинг сўзларни ишлатаверайлик))
Тарқатиб қўямиз, каналга уланиб олишсин:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
t.me/tahrirchi