Таҳрирчи


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


O‘zbek tilida nimalardir

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Боя бир янгилик ўқиб қолдим. Айтилишича, нимадир ихтиро қилинибди, у орқали параллел оламларга ўтса бўларканмией, бошқа сайёраларга саёҳат қилиш осонлашарканмией, ишлаши учун кўп энергия талаб қиладиган нимадир-да, ишқилиб. Тўғриси, тушунмадим нималигини, лекин қизиқ ихтиро экан.

Шунчаки хаёлларим бошқа жойларга кетди...
Бу тутун газдан чиқмаяпти... Чунки газ йўқ. Бу тутун электрдан чиқмаяпти... Чунки электр қиммат. Масалан, биз кунига ўртача 35 000 сўм ёки кўпроқ ток истеъмол қиляпмиз, ундан камига имконимиз йўқ.

Қолган гаплар сизниям кўнглингиздан ўтди деб ўйлайман...

Совқотмаслик учун қалинроқ кийиниб ётинг, яхши дам олинг...


Forward from: Китоб – илм манбаи
Мен охирги вақтларда кўпроқ ижодий ишларим билан банд бўлганим сабабли таҳрир ва тасҳиҳга камроқ иш оляпман, лекин ишга чанқоқ ёшлардан адашим бор — Ғиёсиддин Умархонга мурожаат қилаверасизлар.


#тасҳиҳ_амалиёт

Қўлимга келаётган китоблар таҳрирга дейишгани билан кўпи қайта ёзилади. Ҳар бир саҳифа лолазор бўлиб кетади. Ҳар замон-ҳар замонда тузукроқ китоб келади. Ҳар бетидан нари борса беш-олтита хато чиқади. Шунақа ишларга пул олишга хижолат бўларканей одам😁

Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/tahrirchi


https://t.me/tahrirchi/113'га қўшимча (ёки давоми):
Poll
  •   Бизнес
  •   Мотивация
66 votes


Ҳурматли обуначилар! Кичиккина ёрдамингиз керак, имкон қадар шу сўровномани тўлдириб, тарқатиб юборинг. Қайси мавзудаги китобларни кўпроқ сотиб оласиз (ўқийсиз)?
Poll
  •   Бадиий
  •   Диний
  •   Илмий
  •   Тарбиявий
  •   Таржима
  •   Фантастика
  •   Табобат (хоҳ замонавий, хоҳ набавий)
  •   Ҳикматлар
  •   Китоб бўлса бўлди
  •   Вайн кўриш яхши қизиқ
196 votes


✍🏻 Ижодкорларга қуйидагиларни ўқиб чиқиб, амал қилишни тавсия қиламан, шунда ишингиз нашр қилинаётганда кўнглингиз хотиржам бўлади:

🔹 Тасҳиҳ нима, мусаҳҳиҳ ким?

🔹 Таҳрир нима, муҳаррир ким?

🔹 Муҳаррир қачон яхши ишлайди?

🔹 Муҳаррир ва ёзувчи, қайта ёзиш ҳақида

📝 Таҳрир амалиёти, намуна


Таҳрир, тасҳиҳ, копирайтинг — реклама матни ёзиш бўйича тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш учун шу ёзув устига босинг.


Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/tahrirchi


​​📚 #мутолаа

КАБОБ

Қоҳира. Ижарада турадиган мусофир талабалар эртага нима овқат ейишни муҳокама қилиб ҳеч муросага келишолмаскан, Жасур “шашлик ейлик” деган таклиф билан чиқди яна. Шериклар эса “келганингдан бери ҳеч кўрмаган одамдай “шашлик”лаб жонга тегдинг, бу ерда қиммат”, деб бу таклифни буткул кесиб ташлашди. Бу орада Жасурга уйидан, ватанидан қўнғироқ бўлди:

— Ўғлим, у ердаям шашлигу сомсалар борми? Сен пулини ўйлама, тўйиб-тўйиб егин, ҳар ҳолда талабасан, болам, қувват бўлади — яхши ўқийсан... — умид билан гапиради бирламчи эҳтиёжлардан-да ортолмайдиган ота, синиқ овозидан билинади шундоққина. Ўғил эса соғинчданми ё нималарнидир ўйлабми, кўзлари ёшга тўлиб бир нуқтага тикилганча жавоб беради:

— Хўп, дада, хавотир олманг, ҳамма нарса бор... — суҳбат шу ерга етгач, ота-бола ҳеч нарсалар ҳақида узоқ суҳбатлашади. Уларнинг суҳбатини қоғозга туширганда уч нуқтадан иборат узун диалог бўлади. “Суҳбат” тугагач, Жасур телефонини бир четга секингина ирғитиб, гиламга чўзилиб, юзига дўпписини босиб бироз ётди. Нималарни ўйлади бу пайтда (балки, болалигида шўхлик қилгани учун ота-онаси танбеҳ берган пайтда уларнинг ўлиб қолишини орзу қилганини ўйлаб уялаётгандир, афсусланаётгандир; балки клипларда, киноларда кўргани каби севган қизи касал бўлиб ўлиб қолишини, кейин уни ўйлаб сиқилиб юришни, бироз муддат ўтгач, худди унга ўхшаган қиз учраб, у билан бахтли бўлиб кетиб, ўлиб қолган севгилисини эслаб сиқилиб туришни орзу қилганини ўйлаётгандир), фақат ўзига аён. Деярли ҳар куни шу суҳбат такрорланади.

Жасур ўн-ўн беш йиллар орқага қайтиб болалигини хотирлайди: отаси бировнинг қўлида сомса сотувчи бўлиб ишлайди. Фарзандлари кўп, уларни боқиши керак, туну кун ишлайди. Топгани еган-ичгандан бошқасига етмайди (шу сабаб Жасурнинг илмга бўлган рағбатини кўрган бир ихлосманд киши унга ҳомийлик қилиб чет элга ўқишга юбориб, имкон қадар таъминлаб турганди айни пайтда), кенжаси — етти ёшли Жасур ҳам буни билади, тушунади: отасининг олдига ўйнаб борса, “ўғлим, қорнинг очми, сомса берайми?” деса ҳам рад этади. Хаёлида сомса еса, отасининг маоши камаядию рўзғорни боқолмай қолади. Лекин аслида сомса егиси келиб боради бозорга, аммо шароитни тушунгани учун сомсаларни шунчаки томоша қилибгина қаноатланиб қайтади... Сомсанинг олдида кўпроқ турган куни ундан бахтли одам йўқ гўё...

Шуларни хотирлаб еб-ичардан маълум миқдорда тийилиб, пул орттириб, шерикларини “шашлик” билан меҳмон қилишни дилига тугаркан, ўзидан-да бахтли одам — акасини, яна болалигини, энг аламли ҳамда энг ширин воқеани эслайди.

Ўша пайтлар, яъни Жасур тахминан етти-саккиз ёш пайтлари бувиси қанақадир касал бўлиб шифохонага тушиб қолди. Бир куни акаси шифохонада даволанаётган бувисига овқат олиб борди. Келгач, мақтанди:

— Эй, Жасур! — мағрур қарайди укасига. — Биласанми, бугун нима бўлди? — Жасур ҳайрон қарайди, “акам сомса едимикан?” деб ўйлайди ва акасига саволомуз қарайди, акаси бўлса янаям мағрурланиб, укасига ғолибона қараб, қўлини кўтариб кўрсаткич бармоғини осмонга қаратиб силтаб-силтаб гапида давом этади. — Бугун дадам бувим учун “шашлик” обердилар (набирасига бувилик қилиб унга ризқидан илинса-да, уялганидан ва отаси тайинлагани учун рад қилганини айтмади), олиб боргунимча ёғи оқиб, сизиб қўлимга тушган экан, бувимни кўриб, қайтишда қўлимни маза қилиб ҳидлаб келдим!

© Умархонов Ғиёсхон

📆 2020
🌍 Қоҳира


Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай, ча-ча-ча-ча-ча-ча!


😍 Ўзбек тили — жаҳон тили!

📍 Миср, Қоҳира

Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз!
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#қоралама

Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..

©️ Умархонов Ғиёсхон
13.11.2022


http://t.me/tahrirchi


Сени тушунмайди ўзингдан ўзга,
Тилингга чиқолмас ҳиссиётларинг
Ва сиғмас қоғозга – шеър, сатр, сўзга.

Тортасан дунёдан (ишдан) қўлингни,
Гўё сўзга сиғмас изҳоринг учун
Танлаш шарт зўр ҳаёт ёки ўлимни...

Умархонов Ғиёсхон
07.04.2020


http://t.me/tahrirchi


Креатив — ўзбекчада “неабични” бўлади))


#табассум
#луғат

Анча йил аввал уйда уста ишлаяпти. Айвон қуришяпти катта қилиб. Усталарам бегонамас, қўшниларимиз. Бирга ўсганмиз. Уста ака Россияда бир неча йил ишлагани учун рус тилини яхши билади.

Ҳаммамиз “навес” деймиз ўша қурилаётган айвонни. Уста акадан шунинг маъносини сўрадим.
Тил билган яхши-да, “либбой” сўзни “чиста” ўзбекчага таржима қилиб, тушунтириб бераверасиз.

Айтдилар, жавобларини эшитиб, кулиб юбордик. Сўзлашув тилимизга сингиб кетган русча сўзлардан бир нечтасини “таржима” қилдик. Очиғи, баъзи сўзларни ўзбекча деб ўйлабам қолган эканмиз.

Мана ўша сўзлар:

Навес — русча “на” (-га жўналиш келишиги) ва “вес” (ҳамма)дан ясалган бўлиб, ўзбекчада “полниста” деган маънони билдиради. Яъни қанчадир жойни эгаллаган катта “шапка”.

Сарказм — қайсидир чет эл тилидан олинган бўлиб, ичида кулгили нарсалар бўлади. Ўзбек тилидаги “прикол” деган сўзга тўғри келади.

Совсем — бу ҳам русча бўлиб, ўзбекча “вопшм” сўзига тўғри келади.

Тил бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотлар олиш учун яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#лирик_чекиниш
#ҳажвия
#тил

20.05.2024 куни Тошкентдан Жидда орқали Қоҳирага учадиган бўлдим. Жидда учоқгоҳ*ида икки соат кутиш керак. У ернинг гўзаллиги ҳақида гапирмай қўя қолай, ёзсам, матн чўзилиб кетиб, ўқишга эриниб қоласиз.

Хуллас, учоқгоҳ* учиш жадвалларини кўриб турсам — кааатта экранларда чиқариб қўйилади — бир ҳинд йигит олдимга келди. Кийимига қараганда мусулмон. Саломлашгач, инглизча гапира бошлади. Мен бечора инглизчада саноқли сўзлардан бошқасини билмасам... Арабча гапирсам, тушунмади, арабча билмаслигини айтди. Бунақа оддий, одатий гапларни эса тушунаман.

Шу пайт араб тилини табиий усулда ўрганганим, устозларнинг ўргатиш усули, профессор устозимнинг бегона миллат вакиллари билан таржимонсиз мулоқот қила олиш маҳорати ва бу борада ўргатган баъзи нарсаларини ишга солиб кўриш керак деб ҳаракатга тушдим. Ҳинд дўстимнинг мимика, қўл ҳаракатларию оҳангига яхшилаб эътибор қилиб уни тушуна бошладим, ўзим ҳам устозларнинг усулида арабча гапирдим. У йигит ҳам Мисрга учаётган экан, Қуръон ёдламоқчи, Азҳарда ўқимоқчи, яна дўстларини зиёрат қилмоқчи экан. Хуллас, икки соат икки: у инглиз, мен араб тилида гаплашдик.

Мисрга етдик, етиб келганимни уйдагиларга айтиб, дадам билан тил ўрганишнинг табиий усули берадиган фойдалардан деб бўлган воқеани айтиб бердим. Дадам нима дейдилар денг:

— Хўп, ўша усулни ўрганибсан, бегона миллат билан ўзбекча гапирсангам гапингни тушунтира олардинг-ку?!

* Аэропортнинг ўзбекчаси сифатида шу сўзни ясадим. Луғатларда тайёрагоҳ дейилади, лекин тайёра — арабча сўз.

Тил бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотлар олиш учун яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#фонетика

Ҳар қандай тилда сўзлар талаффуз қилинганидай ёзилавермайди. Баъзи ҳарфлар кетма-кет келганда икки ҳарф бир хил айтилади, аммо ундай ёзилмайди. Масалан, кетмоқ сўзининг ўтган замон шакли (кет+ди) талаффуз қилинганда кетти деб эшитилади, лекин ёзувда аслича қолади. Тўрт+дан, юрт+да кабилар ҳам мисол бўлади.
К, қ, ғ ҳарфлари билан тугаган сўзларга -га, -ган қўшимчалари қўшилганда -ка, -кан, -қа, -қан каби талаффуз қилинади ва ёзилади: толиқ+ган = толиққан, чек+ган = чеккан каби.
Лотин алифбосида ғ билан тугаган сўзларга бу қўшимчалар қўшилганда қ деб талаффуз қилинса-да, аслича ёзилади. Масалан:
Bogʻ+ga = bogʻga, tugʻ+gan = tugʻgan; боғ+га = боққа, туғ+ган = туққан.

Яна одоб, мактаб, жавоб, обод, озод, тақлид каби сўзларнинг охири т, п каби талаффуз қилинса-да, д, б ёзилаверади.

Баъзи ўзлашма сўзлар талаффузида ҳам ўзгаришлар бўлади: валейбол, фудбол дейилса-да, волейбол, футбол ёзилади.

В ҳарфи билан тугайдиган сўзлар охири ф деб талаффуз қилинса-да, в ёзилаверади: негатив, позитив каби.
Фамилиялар охири -иф, -уф, -юф каби талаффуз қилинса-да, -ев, -ов ёзилаверади:
Жўраев, Қодиров ва ҳоказо.

Кейинги мавзулар:
• Сўзлар нега айтилгани каби ёзилмайди?
• Х ва Ҳ: ривожланишга тўсиқми?


P.S. Хоҳ она тили бўлсин, хоҳ бошқа фан, у орқали бор нарсанинг номини, тузилишини, ҳақиқатини ўрганамиз.

Тилимиз бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотларни яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


​​Ўзбекистонга борганимда паспортимнинг муддати ўтганди. Алмаштиришга бордим — ID карта берилаётган экан.

Бордим. Бошлиқнинг хонасига кирдим. Паспорт нусхасининг орқасига ёзиб берди, кассага ўтиб, муддати ўтгани учун жарима тўладим. Кейин суратга тушгани кетдим. Суратга тахминан аср пайтлари, яъни 17⁰⁰ ларда тушдим. Навбат унча кўп эмас. Яна иш тез битяпти жудаям. Эртага шу пайт олиб кетишимни айтишди. Лекин эртаси куни соат 11⁰⁰ бўлмасдан бордим ва ID картамни олдим.

Бошқа давлатдан келганлар вақтинча яшаш рухсатномаси (прописка, арабчаси иқома) олишиям осон бўлаётганди, чиройли муомала билан ишни жойида битириб беришяпти. Лекин эътиборимни тортгани, ўзимизникилар бу паспорт деганини олиш жуда қийин, машаққат эканини айтиб нолиб ўтиришганди. Шу пайт хаёлимга Миср келди.

Мисрда вақтинча яшаш учун рухсатнома (иқома) олишнинг уч йўли бор:

1) расмий ўқиш жойингиздан;
2) "паспорт стол"дан;
3) фарзандингиз ёки бирор оила аъзойингизга тобе бўлиб
— бу усулда ўзига яраша қийинчиликлар бор бошқалари каби.

Паспорт столдан олишдаям ўзига яраша қоғозбозликлар бор ва ишингиз пулга битади, тўловлар бор. Ҳар уч ойда алмаштиришингиз шарт. Тўрт марта олгандан кейин эса четга чиқиб келишингиз керак. Қоидаси шунақа.

Ўқиш жойдан олиш тартиби эса бошқача: ўқиш жойингизга “тасдиқ”қа керакли ҳужжатларни йиғиб топширасиз. Тасдиқ — сизнинг вақтинча яшаш рухсатномасига эҳтиёжингиз борлиги ҳақидаги ҳужжат. Бу йигирма кунда чиқиши керак. Лекин бундай бўлиши ўта ноёб ҳолат. Тасдиқ чиққач, керакли идорага бориб, тасдиғингиз ростдан чиққанини тасдиқлаб, тасдиқлатиб оласиз. Паспортингизни олиб қолиб, қўлингизга муҳрланган, суратга тушиш кунингиз ёзилган қоғоз беришади.

Яна суратга тушишдан икки кун олдин 25$ (!) майдалаганингиз ҳақида қоғоз олиб келишингизни айтади. Банк паспортсиз пул алмаштирмайди. Паспортингиз ва виза тарафидан нусхаси, тасдиғингиз тасдиқлангани ҳақида қоғоз билан банкка бориб навбатга турасиз. Навбатингиз келгач, саксон саккизта қоғоз тўлдириб, имзо қўйдиришади сизга. Кейин кетасиз. Айтилган кун келгач, ўқиш жойнинг паспорт столига борасиз. Навбат кўп бўлади. Қўлингиздаги қоғозчани берасиз. Кутасан, чақирамиз дейди. Суратга тушгунча бир неча марта ичкарига кириб чиқасиз. Шу орада паспорт стол кассасига пул тўлайсиз. Лекин уни бир неча кун ўтиб қайтариб беради (сўрасангиз). (🙄) Хуллас, эрталаб саккизда бориб, пешиндан кейин 16⁰⁰ ларда суратга тушасиз.

Суратга тушгунчаям анча қоғоз тўлдиради улар (ўзи топширган қоғозларингиз бир тонна бўлиб кетган). Энг муҳими, бу кутув ташқарида, тепаси тунука билан ёпиб соя қилинган, лекин тунука қуёшда қизиб, пастга дим ҳаво ҳосил қилган жойда бўлади ўзи иссиқ юрт (Миср) бўлишига қарамай...

Агар бундан олдин ўқишдан “иқома” олган бўлсангиз, озроқ пул тўлаб тезлатиб, бир ҳафта ичида қўлингизга оласиз. Бўлмаса қирқ беш кун дейди, лекин етмиш-саксон ўтгандан кейин оласиз. Мабодо аввалам иқома олган, кейин бирор давлатга сафар қилиб келсангизам тезлатиб ололмайсиз.

Паспорт столдан пул тўлаб олиш осон туюлади, лекин мендаги маълумотларга кўра расмий ўқишда ўқийдиган одам у ердан иқома ололмайди. Фарзанди ёки бирор оила аъзосигаям тобе бўлиб иқома ололмайди.

Агар ўқишга киришдан олдин паспорт столдан пулга иқома олган бўлсангиз, тасдиқ чиқиши, тасдиқ чиққач, расмга тушиш муаммо бўлади. Паспорт столга бориб, аввалги иқомангизни ёптириб келишингиз керак.

Хуллас, кеча иқомага суратга тушдим. Эвазига бугун дам оляпман🤯

Ўзбекистонда қоғозбозлик бу ердан кўра анча кам деб ўйлайман. Сабаби, бошқа нарсаларгаям ишим тушган.

11.07.2024, Қоҳира

P.S. Бугун иқома олдим))
Мисрда сим карта олиш ҳақида айтмай қўя қолай))


“Ҳурматли мижозларимиздан унитаз устига чиқмасликларини илтимос қиламиз, раҳмат!” — десаям бўлади, лекин гап чўзилиб кетади. Гап қанча қисқа бўлса, шунча яхши. Раҳмат сўзини ҳожатхонада ишлатмаган маъқул.


#таҳрир_амалиёти

Ҳурматли мижозларимиздан унитаз устига илтимос оёқ билан чиқманг, рахмат! ❌

Бу илтимоснома деймизми, буйруқми, нима бўлсаям ҳожатхонада экани кўриниб турибди. Юқоридаги гап тузилишида бир қанча хатолар бор. Кимдандир илтимос қилсак, кимгадир буйруқ берамиз. Ҳожатхонадан кўпчилик фойдаланса-да, бир вақтда бир киши киради. Шунинг учун ундалмани бир кишига қаратамиз:

Ҳурматли мижозларимиздан унитаз устига илтимос оёқ билан чиқманг, рахмат!

Ана энди гапни тўғри тузиб, ортиқча сўзларни кесиб ташлаймиз:

Ҳурматли мижоз, илтимос, унитаз устига оёқ билан чиқманг, раҳмат!

Ҳурматли мижоз, илтимос, унитаз устига чиқманг!

Ундалма жа шартам эмас, чунки ҳожатхонадаги ёзув ўша ердаги одамгагина қаратилган бўлади:

Илтимос, унитаз устига чиқманг! ✅

P.S. Унитаз ноқулай нарса жудаям. Шифокорларам таъкидлайди, тажрибамданам ўтган — ошқозон тизимини бузади. Ундан кейин гигиенагаям тўғри келмайди.

Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


😍 Ўзбек тили — жаҳон тили!

📍 Миср, Қоҳира

Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз!
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


Одамзод туғилибдики, нимагадир интилиб яшайди. Нимагадир эришса-да, нимадандир кўнгли тўлмайди. Кўпчилик моддиятга интилади, руҳини унутади, руҳан комилликка интилмайди ёки нотўғри йўл билан эришмоқчи бўлади.

Хуллас, устоз Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим домла "Komillik sari" номли саҳифа очибдилар. У ерда ишончли манбалар асосида одам комилликка эришиши, бахтли бўлиши учун керакли маълумотлар бериб борилади.

Марҳамат:
👇🏻👇🏻👇🏻

@Komillikuz

20 last posts shown.