Олган нарсасини қайтариб бериш фикри вужудини бир сония тирнаб ўтди. Ютинди, йўталди, чуқур нафас олди. Шу пайт дўкон ичига қаердандир шамол кириб, ҳамма жойни чангитиб юборди. Аёлни қаттиқ йўтал тутди. Сотувчи эса беэътибор:
— Мана шунча пул бўларкан, янга… — дея ҳисобни кўрсатди.
— Нимага индамайсиз? Пулингиз камми?
— Йўқ! Оламан!..
Аёл тўрт кун қуёш тиғида қоврилиб ишлаб топган пулининг ҳаммасини ғижимланган ҳолда стол устига қўйди ва елимхалтасини кўтариб дўкондан кетишга тараддудланди. Сотувчи кўзларини катта-катта очганча пулларни текислаб, санар экан: «Ҳаммаси тўғри экан, янга!» — деб қўйди.
— Бугун қандай кун ўзи? — деди яна аёлнинг ортидан.Аёл жим чиқиб кетаверди, сотувчи яна жаврашда давом этди:
— Акамни ҳам ишлатинг-да… Қуруққа уйда ётқизиб, семиртириб боқмасдан.
Аёл уйига келганида қуёш далалар бағрига қизарибгина ботарди. Эрининг эндигина уйқудан тургани сезилиб турар, ишком остидаги ариққа оёғини тиқиб, шу сувга узум ювиб ер эди. У хотинини кўриб оғзини катта очганча эснади. Аёл эса, остонада эрига қараб бироз турди. Кўнгли ағдарилди. Эр эса, беэътибор ишкомдан яна узум олди-ю бу сафар ювмасдан оғзига солди. Хотинининг қўлидаги бозорликларга назар ташлаб, кавшанганча:
— Нима кўтариб юрибсан? — деди.
Аёл бош эгганча елимхалтани кўтариб ошхона томон кетди. Ошхонада тушликдан бўшаган идиш-товоқлар ёйилиб ётар, устини пашша талаб, атрофида қовоғари ғўнғиллаб учарди. Аёлнинг бурни ачишди, кўзлари оғриб кетгандай бўлди. Чуқур уф тортганча ўтириб қолди. Рўмолини сидириб олганида жувоннинг сочлари орасидаги оқ толалари ҳам уфқнинг қизғиш нурларида товланиб кетди.
Йиғидан фойда йўқ. Ўзидан бошқа бу ишларни қиладиган ҳам йўқ. Ҳадемай болалари келади. Кийимларини ҳам алмаштирмасдан ишга тушиб кетди. Йиғиштирди, ювди, қозонга ўт ёқиб, ёғ солди. Бузоқчанинг зорланишига раҳми келиб, ошнинг сабзисини солгач, сигирни ҳам соғиб олди.
Бу орада ўғиллари кўчадан келиб қолди. Каттаси ўн икки ёшда. Аммо у ҳам отасига ўхшаб тўлачадан келган, ялқов, гап олмас бола. Иккинчиси саккиз, учинчиси тўрт ёшда. Аёлнинг бор умиди ўртанчасидан. У мол боқар, ўт юлар, уй юмушларида ҳам онасига ёрдам берарди. Бугун ҳам шундай бўлди.
Барибир ош пишгунча кеч бўлиб қолди. Аёл бу орада уй ичи-ю ташқарисини саранжом-саришта қилган, супага сув сепиб супуришга ҳам улгурганди. Атрофни нам тупроқ ва райҳоннинг нафис ифори тутиб кетганди. Ўғиллар супада ош сузилишига интиқ бўлиб ўтиришарди. Эр эса қорнини қашлаганча ким биландир телефонда гаплашар, ҳар замонда қаттиқ кекириб, супа устидан райҳон тарафга тупурарди. Аёл ошни сузиб келганда болалар онасига ёзғира бошлади:
— Шунақа ҳам кеч пиширасизми? Ҳадемай футбол бошланади-ку!
Эри эса, бепарво ошлаганни ўзига ўнғай қилиб тўғрилади. Аёл бир дам болаларининг, эрининг оғзига жим тикилиб турди, кўзларига қаради. Кейин шартта ўрнидан туриб, дўкондан олиб келган шоколад, ширин ва аччиқ сувни дастурхон устига қўйди. Болалар хурсандчиликдан чапак чалиб юборди. Эр шишани кўриб кўзлари ўйнаб кетди. Кейин хотинига:
— Тинчликми? — дея гап қотди.
Аёл индамади. Болалар севинганидан қўлларида пиёла ушлаб, ширин сувни талаша бошлади. Ота баркашдай қўлларини иссиқ ошга ботириб ея бошлаган ҳам эдики, хотинининг ҳаракатини кўриб қотиб қолди. Болалари ҳам шу зайлда онасидан кўз узмай қараб қолишди. Аёл қорайган қўллари билан аччиқ сув шишасининг қопқоғини очолмай қийналар, тиши билан очмоқчи бўларди. Негадир кўзлари ёшланар, лаблари титрарди. Эри ошга ботирилган қўли куяётганини ҳам, болалари эса очиққанини ҳам унутиб, онанинг ҳолатини кузатиб туришарди. Аёл кўзларидан дона-дона ёш думалаб, қийнала-қийнала шишани очди. Қўллари титрар, жунжикарди. Аёл пиёласига тўлатиб аччиқ оқ сув қуйгач, ҳаммага бир-бир қараб қўйди-да, йиғи аралаш овозда:
— Туғилган куним… туғилган куним… қутлуғ бўлсин! — дея ўз ихтиёрини шайтон изнига топширди…