ЕР ҚАБУЛ ҚИЛМАДИ!
Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида “Бақара” ва “Оли Имрон” сураларини биладиган бир киши бор эди. Орамиздан бу сураларни билган киши улуғланар ва ҳурмат қилинарди.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ваҳий ёзишни буюрдилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ғофурон Роҳиман ёз”, десалар, у “Алиман Ҳакиман”, деб ёзар, агар: “Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Ёки: “Алиман Ҳакиман ёз”, десалар, у “Самиъан Басирон”, деб ёзарди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Кейинчалик у одам диндан қайтиб муртад бўлди ва мушрикларга қўшилиб кетди. Уларнинг ҳузурига бориб: “Мен Муҳаммадни сизлардан кўра яхшироқ биламан ва хоҳлаган нарсамни ёзганман”, дерди.
У одам вафот қилгач, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни ер қабул қилмайди”, дедилар.
Анас (розияллоҳу анҳу) айтади: “Абу Талҳа менга ўша киши вафот этган жойга боргани ҳақида сўзлаб берди. Борса, унинг жасади ер устида ётган экан. Абу Талҳа у ердаги кишилардан: “Нега бундай ҳолда ётибди?!” деб сўраса, улар: “Бир неча бор кўмдик, аммо ер қабул қилмаяпти”, деб жавоб беришибди.
(Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривоятлари)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi