"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, "Сузукота" жоме масжиди! Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг www.suzukota.uz веб саҳифаси расмий телеграм канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ВИДЕО: 😍👆

Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...
Н.Р.А.

#ЭСЛАТМА: 👇
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *4* - “Рамазон”

*4-Март 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 05:35 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 06:53
🕰 Пешин - 12:35
🕰 Аср - 16:32
🕰 Шом - 18:20 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 19:32

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#АУДИО:

Ёсинхон қоридан гўзал қироат: 🎤
“ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ*”*

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈

👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ЭСЛАТМА 3-март (Тошкент вақти билан ифторлик ⏰ 18:19 да).

➖ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

➖ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5; Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12; Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

Оғиз очиш вақти ва дуоси:🤲

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Aмин!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


ТАРОВЕҲ НАМОЗИ.

Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар.
(Имом Бухорий ривояти).

Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У, бандани Роббисига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир. Таровеҳни ўқимасдан тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲЛАРИ

Таровеҳ намози витрдан ташқари йигирма ракаат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракаатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ў қ и л и ш и :
«Субҳаана зил мулки вал малакуут, субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруут, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямуут, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳ, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :
Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яна бир тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِهَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ў қ и л и ш и :
«Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид дайян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръан. ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :

Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ТАФАККУР:

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Салафлар ибодатни рўзада ё намозда эмас, балки одамларнинг обрўсини тўкишдан тийилишда кўрганлар. Кечаси қойим ва кундузи сойим киши агар тилини эҳтиёт қилмаса, қиёматда синган (банкрот)лардан бўлади".

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#БИЛАСИЗМИ:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловат айтадилар».
(Табароний ривояти).


Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...
Н.Р.А.

#ЭСЛАТМА: 👇

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *3* - “Рамазон”

*3-Март 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 05:37 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 06:54
🕰 Пешин - 12:35
🕰 Аср - 16:31
🕰 Шом - 18:19 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 19:31

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#ЭСЛАТМА 2-март (Тошкент вақти билан ифторлик ⏰ 18:18 да).

➖ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

➖ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5; Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12; Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

Оғиз очиш вақти ва дуоси:🤲

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Aмин!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#БИЛАСИЗМИ?

Аллоҳ таоло ширкдан тозаланишингиз учун иймонни, кибрдан покланишингиз учун намозни, нафсингизни сайқаллаш, ризқингизни ўсиши учун закотни, ихлосингизни собит қилиш учун рўзани, динингизни мустаҳкамлаш учун ҳажни берди.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ЭСЛАТМА:

Рамазондаги энг афзал амаллар


Рамазон ойи
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Рамазоннинг рўзаси балоғатга етган, ақлли мусулмоннинг зиммасида фарздир. Ушбу рўзани тутмаслик Аллоҳ таоло рухсат берган кишиларгагина мумкиндир. Улар бемор билан мусофирдир. Уларнинг рўза тутмаслигига рухсат бўлиши учун беморнинг касали кучайиши, тузалиши ортга сурилиши ёки ўлим хавфи юзага келиши керак. Мусофирга эса агар рўза тутса, сафар асносида машаққат бўлиб, сафари оғирлашиши керак. Агар мазкур ҳолатлар бўлмаса, бемор ҳам, мусофир ҳам рўза тутади.
Аллоҳ таоло Карим Зотдир. Рўза учун берадиган савоби улкан бўлиб, миқдори қанчалигини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.
Шундай улуғ ойда қилинадиган буюк амалларни қуйида келтириб ўтамиз:

Рўза
Саҳиҳ рўза мусулмоннинг бу ойда адо этадиган энг афзал амалларидан биридир. Рўза – ният билан таом, ичимлик ва жимоъдан тийилишдир. Бундан ташқари ёлғон гапиришдан, ғийбатдан, чақимчиликдан, ҳаромга назар солишдан, ҳаром нарсаларга қулоқ солишдан ва барча ёмон иллатлардан тийилиш ҳам киради. Рўзадор одам кўзини ва қулоғини, тилини, умуман, барча аъзоларини ҳаромдан тийиш шартдир. Ҳадисларда рўзадор одам гуноҳлардан тийилмаса, аъзоларини ҳаромдан тиймаса, унга фақат оч қолиш ва чанқашгина қолиши айтилган.

Қуръони Карим қироати
Мусулмон киши Рамазон ойида Қуръони Карим тиловати билан вақтини ўтказиши энг афзал амаллардандир. Қори ўқиган ҳар бир ҳарф учун ҳасана олади. Бир ҳасана ўнтага кўпайтириб берилади. Рўзадор киши ухлаб, телевизор кўриб, беҳуда гап-сўзлар билан вақтини ўтказиш ўрнига Қуръон қироатига берилиши, уни ёдлаш, маъноларини тадаббур қилиш билан вақтини ўтказиши лозимдир. Зеро, Рамазон Қуръон нозил бўлган ойдир.

Садақа
Оддий кунларда садақа қилиш Аллоҳ таолога маҳбуб амаллардан биридир. Рамазонда эса бу амалнинг савоби янада кўпаяди. Садақанинг турлари кўп. Масалан, фақирларга таом бериш, мол билан садақа қилиш, либос садақа қилиш ёки кимнинг нимага эҳтиёжи бўлса, ўша нарсани садақа қилиш. Айниқса, саҳарлик ва ифторликда егулик топишга қийналадиган камбағалларга таом ва бошқа егуликлар садақа қилиш ёки шунинг пулини бериш айни муддаодир.

Қиёмул лайл
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида таҳажжуд намозини асло қолдирмас эдилар. Чунки бу ойда қилинган нафл ибодатга бошқа ойлардаги фарз ибодатнинг савоби берилади. Масжидларда таровеҳ намозини имом билан бирга жамоат бўлиб адо этган киши ҳам кечани бедор ўтказган ҳисобланади. У зот алайҳиссалом бу ойнинг охирги ўн кунларида масжидда эътикоф ўтирардилар. Чунки, охирги ўн кунликда минг ойдан яхшироқ бўлган қадр кечаси бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини бу ойнинг кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилганлар.

Умра
Рамазон ойида умра қилиш ҳаж қилганлик савобига тенг дейилади. Ким бу ойда умра қилишга имкони бўлса, умра қилсин, зеро бунда катта ажр бордир.

Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. Зикр деганда Аллоҳни “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” каби лафзлар билан ёки намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилиб зикр қилишга айтилади. Шу амалларни Рамазон ойида қилиш эса савобнинг кўпайишига сабаб бўлади. Оғиз очиш пайтида кўп дуо қилишга уриниш керак. Бу пайтда қилинган дуо ижобат бўлиши хабарларда айтилган.

Силаи раҳм
Силаи раҳм – қариндошлар билан алоқани боғлашдир. Бу амал оддий кунларда ҳам жуда савобли, инсоннинг умри, ризқи баракали бўлиши сабаб бўлади. Аммо шу амални Рамазон ойида бажарилса, савоби ҳам, умрга, ризққа келадиган барака ҳам зиёда бўлади.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ?

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди, мен эса унинг қиёмини суннат қилдим. Ким унинг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқади», дедилар».

(Насоий ва Аҳмад ривоят қилишган).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллохнинг
"МЎМИННИНГ ҚАЛҚОНИ муфассал Рўза" китобидан.

Аллоҳ барчаларимизни ушбу ваъда қилинган мақомга етмоғлгимизни насб этсин.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram




​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *2* - “Рамазон”

*2-Март 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 05:38 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 06:6
🕰 Пешин - 12:35
🕰 Аср - 16:30
🕰 Шом - 18:18 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 19:29

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#ЭСЛАТМА 1-март (Тошкент вақти билан ифторлик ⏰ 18:16 да).

➖ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

➖ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5; Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12; Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

Оғиз очиш вақти ва дуоси:🤲

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Aмин!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ФОТОЛАВҲАЛАР

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
1-кун


•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ФОТОЛАВҲАЛАР

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
1-кун


•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

19 last posts shown.