#Очиқ_мулоқот
Жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш – асосий вазифаБугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш, маҳаллаларда ижтимоий маъавий муҳтини соғломлаштиришга қаратилган ҳамкорлик ишларини кучайтириш масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, маҳаллалар еттилиги, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар жамиятда энг аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ҳар бир мурожаатга инсбатан масъулият билан ёндошиш, давлатимиз раҳбари ва бевосита ҳукумат эътибори асосида амалга оширилаётган ишларга нисбатан хайрихоҳ бўлиш, берилаётган эътибор инсон манфаатига қаратилганини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва бу ишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этдилар.
Хусусан, тадбирда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳоли ва айниқса ёшлар муқаддас динимизга ёт бўлган оқимлар ва ташкилотлар гирдобига кириб қолишининг олдини олиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, хотин-қизлар билан тизимли ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram