Кеча ярим тунда онаси ўлим олдидан унинг қўлларини маҳкам ушлаб айтган сўзлари эса бутун қарашлари, ҳаёти давомида англаганлари, билган ва ишонган ҳақиқатларини чилпарчин қилиб ташлаган эди... Отасиз ўтган йиллар Сардорни қанчалик тез улғайтириб, ўзгалар назарида қанчалик юксакликларга кўтарган бўлса, кечаги биргина сўз уни шунчалар ерга тиқиб юборган эди.
У тракторчи Пардабой амакисини ота ўрнидаги ғамхўри, деб биларди. Исмга жон қўшиб гапирадиган, «жон-жон» деб ҳамманинг кўнглини топа оладиган бу инсон Сардор эсини таниганидан бери уларнинг хонадонида неки оғир иш бўлса бажариб, тегирмонларини тортиб бериб, юкини енгил қилиб келган. Уй қуришми, оғил деворларини кўтаришми, сувоқми, ғалла ўриш, пахта теримидан кейин даладан ғўзапояни йиғиштириб келишми, барчасига оғринмасдан ёрдам берган. Ҳатто Севинч билан Сардорни ҳам Тошкентга ўқишга шу Пардабой амакиси олиб борган. Севинч-ку грант асосида ўқиди, уй ишларига кўп андармон бўладиган Сардор эса шартнома асосида ўқийдиган бўлди. Шунда ҳам Пардабой амакиси қараб турмади, икки йил унинг шартнома пулини тўлаб берди. Севинч узатилганда ота ўрнида унга оқ фотиҳа берди. Сардорни уйлантиришмоқчи бўлганида эса ўзи совчиликка борди, тўйнинг кам-кўстини кўтарди, ўзи бош бўлиб турди. Сардорнинг онаси бирор иш айтса, икки қўли кўксида бўлди, «Хўп, янгажон. Сиз айтгандай қиламан, янгажон», деб ёлғиз аёлнинг кўнглини чўктирмади. Аммо аёл эри вафотидан кейин тош кўчанинг нариги бетида яшовчи бу қайнуканинг остонасига бирор марта қадам босмади… Буни сезган Сардор бир марта «Эна, Пардабой амаким бизга шунча ёрдам беради, керак бўлса, пулини ҳам аямайди, лекин нега сиз ҳеч уларникига бормайсиз?» деб сўраганди. Шунда онаси унинг бошини силаб, «Болам, эри ўлган хотин ҳамма жойга боравермайди… Мана, ҳамсояларникигаям кўп чиқмайман-ку», деганди. Буларнинг ҳаммаси бекорга эмас экан-да…
... Онасини ёғоч отга миндириб, сўнгги манзилига кузатаётган Сардор шулар ҳақида ўйлади.
«Йигирма тўрт йил сирини бировга айтмаган, шунча йил дардини ичига ютган энам-а… Юрагидан чаққан илонни уй тўрига чиқариб ўтирган энам-а…»
То қабристонга етгунча Сардор икки ўт орасида ёнди. Бир кўнгли «Боришинг билан белкурак билан амакингнинг бошига сол!» деди, бир кўнгли «Оғир бўл, ҳозир мавриди эмас…» деди. Аммо янги қазилган қабр бошида Пардабой йўқ эди. Сардор билди – унинг кўзига қарашга юзи бўлмаган. Хизматни қилган-у, бирор кор-ҳол бўлмасин, деб уйига кетган… «Барибир олдимга келади-ку! – деди у ўзига-ўзи. – Келмаса, кечқурун уйига бораман!»
Сардор бу ёруғ дунёда ёруғ кун кўрмасдан жудоликдан, ёлғизликдан бели букилган, отасиз улғайган фарзандларининг эртасини ўйлаб, сочларига эрта оқ тушган, ҳаётида янги киймаган, даврон кўрмаган, икки инсон армонларини бир умр фарзандларига орзу қилиб яшаб келган онасини тупроққа қўйди. Волидасига қўшиб, ўғиллик армонларини, укаларининг ҳасратларини, ушалмаган орзуларини, опасининг аччиқ кўз ёшларини, нолаларини ҳам қора тупроққа кўмгандек бўлди. Шу лаҳзадан юраги ҳувиллаб, дунё кўзига қоронғи бўлиб кетди. У қандай қилиб уйга келди, бу жудоликдан абгор бир ҳолатда ўтирган икки укасини қандай овутди, нима далда берди, жанозага улгурмаган одамларнинг таъзиясини қандай қабул қилди, уларга нима деди, билмайди. Билгани – онаси яшаган ва бир неча соат муқаддам тобут чиққан уйга кириб, елкасини онасининг бармоқ излари қолган, хотиралари тумандай муаллақ турган деворга тираб, ёлғиз ўтирди. Шифтга боқди, деразага, эшикка қаради. Худди ҳозир эшик очилиб, кичиккина жуссали онаси кириб келадигандек эди.
Шу пайт эшик очилиб, остонадан аввал Севинч, изидан икки укаси, уларнинг кетидан ғамгин Пардабой ака кириб келди. Севинч билан укалари Сардорнинг ёнига ўтиб, нимадир демоққа оғиз жуфтлашди, аммо Сардор амакисига ташланиб қолди.
– Нега келдинг? Йўқол!
– Ака?! – икки ука Сардорнинг билагидан ушлади. – Сизга нима бўлди? Амакимда нима айб? У киши сизга нимадир айтмоқчи эди…