#яширин_сирлар
18-қисм
“Вой, буларнинг ҳаммаси шу оммага кўргазма эр, аслида эса ҳаммаси фалонча окахоннинг иккичи хотини” дея гапга қўшилди бошқа аёл.
Мен улар орасидаги сухбатни тинглар эканман аслида ижтимоий тармоқлардаги коментариярни ўқигандек бўлаётган эдим.
“Окахонларининг ҳам уйи куяди энди. Ким буларни сиррини очаётган бўлса ҳам боблаяпти лекин қўрқуви йўқ шартта ҳамма исботи билан очиб бераяпти “
“Очиб бераяптида, лекин бир топишса борми ўлигини ҳам топишолмаса керак оддий душман майлида каттаконларни ўзига душман қилиб катта хавф олаяпти “
Аёлларнинг гапини эшитиб ичим шув этиб юрагим тез уришни бошлади. Сенга керак эдими шу Шахзода? Нималарга ўралашиб қолдинг билаяпсанми?
“Уфф, тугамадими ҳали ишим бор кетишим керак” деганимда
“Бўлай деб қолдим озгина қолди зериккан бўлсангиз сизга каталог бераман кўриб туринг агар бирор нарса ёқса сизга чегирма қилиб бераман ҳатто ўзингизни ҳам обуна қилиб зўр ҳадиялар олишингиз мумкин “ дея қўлимга ҳамманинг таниши бўлган “oriflame “ каталогини тутқазди.
“Ичларини кўринг зўр атирлари бор ҳидини ҳам кўришингиз мумкин” деганида ноилож чалғиш мақсадида саҳифаларни варақлай бошладим.
Рангли саҳифалар орасида кўрган бир вароқ юрак ҳуружи бўлишимга сабаб бўладиган эди. Каталог ичида бир А4 қоғозда бир телефоннинг ёзишмалари бор эди, пастроғида эса Яширин сирлар саҳифасининг барча маълумотлари. Смс хабарлар мен билан Ботирга оид ундан телефон рамқами сўраганим ва Яширин сирлар акаунтининг шу рақам билан очилгани ва бу рақам остида менинг паспорт нусхам раcми акс этилган эди...