✅Айни дамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакилллари Туркий суд-тренинг тармоғи (ТЖТН) Озарбайжон раислиги доирасида Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси Илмий-ўқув маркази томонидан ташкил этилган "Ҳуқуқий муносабатларнинг трансмиллий жиҳатлари: замонавий чақириқ ва мақсадлар" мавзусида халқаро конференцияда иштирок этишмоқда.
✅Шунингдек, конференцияда Туркий суд-тренинг тармоғига аъзо ташкилотлардан (Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Венгрия давлатларидан) вакиллар ҳам иштирок этишмоқда.
✅Мазкур тадбирда активларни қайтариш жараёни самарадорлигини ошириш, экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, трансмиллий жиноятлардан жабрланганларни фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, туркий тилли мамлакатларнинг тижорат ҳуқуқи соҳасидаги қонунчилик базасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.