✔️Жорий йилнинг 14 июнь куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Европа Кенгашининг “Марказий Осиёда HELP” лойиҳаси томонидан “Одам савдоси ва меҳнат эксплуатациясига қарши кураш” ўқув курсини ишга туширишга бағишланган тадбир ва семинар бўлиб ўтди.
✔️Мазкур ўқув курси HELP лойиҳаси томонидан ишлаб чиқилиб, ўзбек тилига таржима қилинган шунингдек, миллий қонунчиликка мослаштирилган бўлиб, мамлакатимиз судьяларининг халқаро стандартлар бўйича билим даражасини ошириш ва ушбу стандартларни амалда қўллаш имконини беради.
✔️Тадбирда Европа Кенгашининг Ўзбекистондаги лойиҳа менеджери Алессандро Лиамине, Европа Кенгаши консультанти, судья Дариуш Шелицкий, Европа Кенгаши консультанти Евгений Голошапов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди катта ҳуқуқшуноси Ольга Амшеева, HELP лойиҳаси координатори Кристина Хохлова
шунингдек, Судьялар олий мактаби вакиллари, Олий суд судьялари, Тошкент шаҳар суди судьялари ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан судьялар иштирок этишди.
✔️Тадбирни Судьялар олий мактаби директори Ҳ-М.Исоқов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, хорижлик экспертлар томонидан судьялар учун мавзу юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.
✔️Семинар давомида ўқув курсининг ўқитиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди ва судьялар иштирокида амалий машғулотлар бажарилди.