Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув модуллари ишга тушурилди!
Жорий йилнинг 11 июнь куни Судьялар олий мактабида USAID тараққиёт агентлигининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси, Халқаро юристлар комиссияси ҳамда Судьялар олий мактаби билан ҳамкорликда Инсон ҳуқуқлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув модулларининг ишга тушуришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда USAID вакиллари жумладан, JSSA лойиҳаси дастур директори, EWMI нинг Вашингтондаги офиси директори ўринбосари - Ники Дасарти, ЕWMI нинг Вашингтондаги офиси дастур катта менеджери - Хейли Роуз, Халқаро юристлар комиссияси вакиллари, Судьялар олий мактаби вакиллари ва тингловчилари иштирок этишди.
Ўқув модули 16 та мавзудан иборат бўлиб, бугунги кунда “Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро ҳуқуқнинг манбалари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Болалар ҳуқуқлари”, “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари” каби 6 та долзарб мавзу бўйича маърузалар ўтилди.
Тадбир давомида ушбу ўқув модуллари ҳақида тақдимотлар қилинди. Шунингдек, Судьялар олий мактаби тингловчилари томонидан ўтилган мавзуларнинг ўзлаштирилганлик даражаси ва ўқув модулларининг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида фикр билдирилди.