❓Болани 1-синфга қабул қилиш учун қандай тиббий маълумотномалар керак?
🖥 Шу боис юртимизда болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир қанча тиббий маълумотномалар талаб қилинади.
❓Хўш, улар қайси?
👩⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.
📋 — Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.
🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.
💉Қолаверса, Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинган боланинг ўқиш жараёнларига мослашуви таълимнинг асосий босқичи ҳисобланади. Бунда уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
🖥 Шу боис юртимизда болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир қанча тиббий маълумотномалар талаб қилинади.
❓Хўш, улар қайси?
👩⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.
📝 — 2020 йилнинг 23 сентябрида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритилиб, унга кўра, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул ёши 7 ёш этиб белгиланган, — дейди мутахассис.
📋 — Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.
🩺 Бироқ бола боғчага бормаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, логопед, психоневролог ва оила шифокори каби тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.