Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди.
1. Асосий солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
Жумладан, фойда солиғи (15%), ҚҚС (12%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), юридик шахслар мол-мулк солиғи (1,5%), айланмадан олинадиган солиқ (4%), қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (100 сўм).
2. Соғлом турмуш тарзини яхшилаш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш
• таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган барча ичимликларга акциз солиғи солиш таклиф этилмоқда;
• тамаки, алкогол ва нефт маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинмоқда;
• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинмоқда.
3. ҚҚС "занжири"ни тиклашга қаратилган чоралар
• ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинмоқда;
• йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинмоқда.
4. Солиқ имтиёзларини бекор қилиш, тадбиркорлар учун тенг шароит ва қулай бизнес муҳитини яратиш
• товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда солиғи (0%) ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда;
• мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинмоқда, табиий газ реализациясидан олинадиган акциз солиғи ставкаси импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғини киритган ҳолда пасайтирилмоқда;
• товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғини 10% (амалда 7,5%) ва айланмадан олинадиган солиқ 3% (амалда 2%) ставкада белгиланмоқда;
• айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкалари 30/40 млн сўм миқдорида ўрнатилмоқда ва мазкур тартибни қўллаш муддати 2026 йил 1 январь (амалда муддат белгиланмаган) этиб белгиланмоқда;
• 2025-2026 йилларда қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик, бекор бўлганларини қайта тикламаслик.
5. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ваколатларини кенгайтириш
• Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкасини энг кам ва энг юқори ставкалар (диапазонда) доирасида белгилаш ваколати берилмоқда;
• Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларига сув ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўллаш ваколатлари берилмоқда.
https://t.me/soliq_maslahati1982