Soliq time⏳


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Мамлакатимизда ва жаҳонда юз бераётган воқеалар, ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда солиқ ва бошқа қонунчиликдаги айрим тушунмовчиликлар бўйича тушунтиришлар ва шарҳлар, таҳлиллар

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади


Манба: ПҚ-34-сон, 30.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/soliq_maslahati1982


Энди креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.

Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Cервис соҳасида ҳам ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


‼️Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ер солиғидан озод этилади.

📌Бугун бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг Ялпи Мажлисида Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

♻️Қонун лойиҳасида қуйидаги нормалар белгиланмоқда:

✅«Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар озод этилади.

⚠️Ушбу солиқ имтиёзлари паррандачилик маҳсулотларини реализация қилишни амалга оширмаган тадбиркорлик субъектларига ва (ёки) белгиланган мақсадда бевосита фойдаланилмаётган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Шунингдек, 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари:

✅бинолар ва иншоотларни ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича – фойда солиғини;

✅ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилади».

https://t.me/soliq_maslahati1982


Cавдо ва хизматлар сохасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ ставкасини 1% қўллаш таклифи маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши
белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бу соҳадаги хўжаликлар тўлаган ҚҚСнинг ярми ойнинг 25 санасигача қайтарилади.

Шу билан бирга, наслчилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50% камайтирилган ставкада қолади. Бу имтиёзлар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алейкум дўстлар! Бошланган ҳафта барчамизга омадли ва хайрли келсин!

канал манзили: https://t.me/soliq_maslahati1982


Харид чекини олишга ўрганайлик!
Бу ҳар томонлама ўзимизга фойдалидир.

Кўпчилик фуқаролар савдо ёки хизмат кўрсатиш нуқталарида тўловни нақд пул ёки банк пластик картаси орқали амалга оширади, лекин харид чекини олишмайди. Нега шундай❓

Хўш, харид чеки ўзи нима учун зарур?

🔹Биринчидан, 🧾харид чекини талаб қилиб олишга ўрганган фуқаролар Soliq мобил иловаси орқали чекдаги QR-кoдни сканер қилиб 1% кэшбек ва 12% ижтимоий кэшбек тўплашади.

🔹Иккинчидан, ушбу чек орқали олган маҳсулотингизга нисбатан эътирозингиз бўлса ёки сифатсиз чиқса алмаштириб олиш имконига эга бўласиз.

🔹Учинчидан, 🧾 харид чекини талаб қилиш орқали Сиз айрим тадбиркорларнинг солиқдан қочишга уринишлари ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини оласиз.

✔️Унутманг! Аввало, мамлакат бюджетини шакллантиришда солиқлар муҳим ўрин тутади.

Ушбу маблағлар эса шаҳару туманларимизнинг ободлиги, янада кўркам қиёфага кириши, янги ижтимоий соҳа объектларининг бунёд этилиши, кўчаларимизнинг равон бўлиши учун сарфланади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Forward from: Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#onlayn_seminar #mol_mulk_soligi #yer_soligi

Agar yuridik shaxs egaligida ko‘chmas mulk yoki yer uchastkasi bo'lmasa, mol-mulk va yer soliqlari bo'yicha soliq hisobotlari taqdim etilmaydi.
______
#онлайн_семинар
#земельный_налог #налог_на_имущество

Если у юридического лица нет в собственности недвижимого имущества или земельного участка, отчетность по налогу на имущество и земельному налогу не представляется.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


Миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат татбиқ қилинмайди.

Асос: 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон

https://t.me/soliq_maslahati1982


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар мол-мулк солиғи учун солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:

Тошкент шаҳрида — 3 300 000 сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — 2 200 000 сўм;
бошқа шаҳарларда ва
қишлоқ жойларда — 1 300 000 сўм.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/soliq_maslahati1982


#Кун ҳикмати

Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси,
Бизлардан на ном-у нишон бўлғуси,
Аввал-ку йўқ эдик - этмовди xалал,
Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.
(Умар Ҳайём)

Ассалому алейкум дўстлар, бошланган ҳафта хайрли бўлсин!

канал манзили: https://t.me/soliq_maslahati1982


2342-12 низом.pdf
966.3Kb
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар (№2342-12, 15.01.2025й) киритилди.

Унга кўра, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловлар амалга оширилиш тартиби ўзгармоқда.

Эндиликда, хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлари (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари навбатдан ташқари тартибда уларнинг асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумлар доирасида амалга оширилади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


#Кун ҳикмати

Инсонда ҳам худди дарахтга ўхшаш ҳолат юз беради: қанчалар юксакка – ёруғликка интилса, шунчалар томирлари ерга – тубанликка, зулматга ва чуқурликка – зулмга ботиб бораверади. (Фридрих Ницше)

Ассалому алейкум барчага, кунингиз хайрли бўлсин!

канал манзили: https://t.me/soliq_maslahati1982


#Табрик

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни" билан муборакбод этамиз.

Сизга ишларингизда зафарлар, шахсий ҳаётингизда бахт ва соғлик, дунёдаги энг эзгу ниятларни тилаймиз.

Доимо ЖОНАЖОН ВАТАНИМИЗ учун фидоий фарзанд бўлиб юриш бахти насиб этсин.
Соғлик- саломатлик ҳеч қачон тарк этмасин.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига берилган вақтинчалик рухсат энди доимий бўлади.

Икки йил олдин вақтинча жорий қилинган ушбу тартиб натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


SOLIQ_TAQVIMI_YANVAR_2025.pdf
258.1Kb
#soliq_taqvimi

🗓 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2025 йил январь ойи учун календари
______________________________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Календарь налогоплательщика – юридического лица на январь 2025 года

https://t.me/soliq_maslahati1982


Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


2025 йил барчага муборак бўлсин!

https://t.me/soliq_maslahati1982

20 last posts shown.