#мулоҳаза
Имом Шофеий вафот этганларида шогирдларидан бири тушида кўрди ва сўради: «Эй имом, Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди?»
У зот: «Валлоҳи, Аллоҳ мени мағфират қилди, раҳм қилди ва жаннатга кириш шодлиги билан икром қилди», дея жавоб берибди. Шогирд яна сўради: «Бу ниманинг сабабидан бўлди?».
Имом Шофеий: «Рисола» китобимнинг аввалида ёзганларим сабабли (мағфират қилди)», жавоб берибди.
Уйқудан уйғонган шогирд кутубхонасига борди ва «Рисола» китобини очиб варақлади ва китоб муқаддимасида ушбу сатрларни топди: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад маа закараҳуз заакирууна ва солли васаллим ъалайҳи маа ғофала ъан зикриҳил ғофилуун».
Маъноси: Эй Аллоҳим, Муҳаммадга зикр қилувчиларнинг зикрлари қадар ва ғофил қолувчиларнинг унинг зикрини унутганлари қадар салавот ва салом айтгин.
Шаъбон ойининг илк кунлари муборак жума кунларига тўғри келди.
Бу муборак ойларда, муборак кунларда фурсатни бой бермай биз ҳам саловат айтайлик.
Аллоҳумма солли ала саййидина МуҳаммадЯқинларингизга ҳам улашинг.
Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati