СОҒЛОМ ТАОМ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


📌Ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗

🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇
https://instagram.com/soglom.taom?utm_med
📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖
📝Буюртма: @buyurtmauchun
Тел: +998998616010☎️
Луқмангиз ҳалол бўлсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тишларни профессионал тозалашга чегирма

Рамазон ойига тайёргарлик!

Факат феврал ойининг охиригача!

✨ Стоматологик клиника BY Esthetics


⚡ Швейцариянинг EMS Airflow аппаратида тишларни профессионал тозалашга 20% чегирма!

📱 Кабулга ёзилишдан олдин промокодни айтишни унутманг. Промокод: BY2025

✅ Тиш карашлари, бадбуй хидда халос булинг!
✅ Тез, сифатли ва огриксиз.

Бизга мурожаат килинг: +998 78 120 20 30 ва +998 77 124 20 30

Барчаси сизнинг табассумингиз учун!

Saytga kirish

#reklama
instagram.com


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ Сизларни хурсанд қилишдан чарчамайдиган соғлом таом жамоаси,навбатдаги янгиликни эьлон қилади!

15+1 акция

🌀 Энди сиз 15 кун учун аваллдан тўлов қилинг, 16 кун таомни бепул қўлга киритинг!

🙌 Янгиланган меню хилма- хил мазали таомлардан бахраманд бўлинг!

✅ Шошилинг,бундай имкониятни ўтказиб юборманг!


📩 @buyurtmauchun
📞 998616010

@soglomtaom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тонгни ва тунни соғлом турмуш тарзи билан бошланг ва якунланг!

Меваларни тушликгача истемол қилинг!

Сабзавотлар кунни истаган вақтида истемол қилиш мумкин!

@soglomtaom


🤩 Оч қолмасдан чиройли қомат эгаси бўлишни хохлайсизми?

🛍 Энди бизда янги меню: 21 кунга 21 хил ранг- баранг КБЖУ саналган мазали таомлар, 1200 ккал атиги 84 минг сўмга сизни кутмоқда.

🔎 Тўғри овқатланиш билан озиш, соғломлашиш, ёшариш мумкин ва қон босими, юрак хасталикларига хам даво топиш осон, бу фанда ўз исботини топган.

🧚🏻‍♀️ Тайёр мазали таомлар билан ўз қоматингизни идеаллаштиринг

🚘 Сиз буюртма беринг биз сизга мутлоқо бепул етказиб берамиз.

👉🏻 Мурожат учун:
📞 +998998616010

👉🏻Телеграмдан эртанги кун учун буюртма бериш:
📩 @buyurtmauchun


@soglomtaom




📌КБЖУ - нима эканлигини биласизми??

КБЖУ бу:
К - Калория (таом ккал)
Б - Белок ( оқсил)
Ж - Жир ( ёғ)
У - Углевод

📌Агар бу таркибий қисмдан бирортаси меъёрдан камайиб ёки кўпайиб кетса, сизда турли касалликлар, чарчаш, соч тўкилиши, ортиқча ёғ йиғиш холатлари кузатилишини биласизми?

🔸Айнан соғлом озиш учун таом каллориясининг ўз меъёри бор. Бунда сизнинг вазнингиз, ёшингиз, жинсингиз ва бўйингизга қаралади. Масалан, сиз 80 кг, бўйингиз 168 см, ёшингиз 40 да. Ва сиз аёл кишисиз.
Сиз кунига 80 гр оқсил...

Келинг яхшиси изохларда ➕ белгисини кўйинг ва маълумотларни ёзинг ёки шахсий хабар йўлланг, биз эса сизга айнан сизнинг КБЖУ бўйича бепул тўлиқ малумот берамиз.

Айтганча, агар СИЗ КБЖУ ҳисобланган, айнан СИЗГА тўғри келадиган, мазали, тўйимли ва оздирувчи тайёр таом буюртма қилмоқчи бўлсангиз, "Соғлом таом" жамоаси сизнинг хизматингизда!

@soglomtaom




✅ БИЛИШИНГИЗ ЖУДАЯМ ЗАРУР БЎЛГАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР:

• Меваларни овқатдан олдин истеъмол қилиш тавсия этилади.

• Ҳайз кунлари аччиқ чой ёки қаҳва ичманг.

• Кечки таомни жуда кеч истеъмол қилиш ва овқатдан кейин дарров ўринга чўзилиш ошқозон саратони ривожланиши хавфини оширади.

• Бир ҳафтада 4 донадан ортиқ тухум итеъмол қилманг.

• Ўт пуфагида тош ҳосил бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни эрталаб 1 стакан қайнатилган илиқ сув ичинг.

• Ухлашдан камида 3 соат олдин таом тановул қилинг.

• Ширин газланган ичимликлар ҳеч қандай озиқлантирувчи ҳусусиятга эга эмас. Аммо қандли диабет хасталиги ва қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

• Нонни иссиқ ҳолда истеъмол қилманг.

• Мобил телефонингизни ёстиқ остига тиқиб ухламанг. Қувват олдирганда ўзингизга яқин бўлган жойга қўйманг.

• Қовуқ пешоб йўли саратонининг олдини олиш учун ҳар куни 2 литр сув ичинг.

• Бир кунда икки финжондан ортиқ қаҳва ичманг.

• Ёғли таомларни камроқ истеъмол қилинг. Ёғли таомни ошқозон ҳазм қилиши учун 5-7 соат вақт керак бўлади.

• Тушлик вақтидаги қисқа муддатли уйқу тетик ва бардам бўлишга ёрдам беради, шунингдек, ёшлигингизни узайтиради.

• Сизнинг соғлом ва бахтли бўлишингизга ёрдам бера оладиган олти маҳсулотни унутманг: банан, грейпфрут, қора нон, исмалоқ, ошқовоқ, шафтоли

• Суткасига 8 соатдан кам ухлаш мия фаолияти зўриқишига сабаб бўлиб, стрессга мойил қилиб қўяди.

• Гален “Нима учун сиз касал бўлмайсиз?”, дейилди. У: “Чунки мен икки паст сифатли таомни ўртасини жамламайман. Овқат устига овқат емайман. Мен ундан азият чекадиган таомни ошқозонимда сақламайман”, деди.

• Азизлар бу постни ўқинг илм олинг соғлом турмуш тарзига риоя қилинг доимо саломат булинг.Хеч қачон дард нима эканин билмай яшанг.

@soglomtaom


📌Бир чимдим антиоксидант кучи

🔹Аксарият антиоксидантларни биз кўкатлар ва зираворларда учратишимиз мумкин.

🔹Айтайлик, сиз ҳар томонлама фойдали таом тайёрладингиз, лекин шунга димланган брокколи гулларидан бир ҳовуч қўшиш орқали сиз антиоксидантларни 150 бирликка оширишингиз мумкин. 

🔹Энди бир чой қошиқ қуритилган орегано ҳам қўшинг (унинг ширин ва юмшоқ ҳамкасби). Ушбу зираворларнинг бир чой қошиғи антиоксидант қийматини сезиларли даражада оширади.

🔹Нонуштага битта ликопчада сулидан қилинган таомга ярим чой қошиқ долчин (корица) қўшсангиз – қарабсизки, 20 бирлик 120 бирликка айланади. Пичоқ учида қалампирмунчоқ солинса борми – таомдаги антиоксидантлар 160 бирликкача кўтарилади.

Ўсимликлардан қилинган озуқалар антиоксидантларга бой. Мабодо сиз уни зираворлар билан бойитсангиз таом янада соғломроқ бўлиб боради.

🔹Антиоксидантлар нисбатан кам бўлган мева ва сабзавотлар (масалан, банан ва салатлар), агар булар бир хил миқдорда истеъмол қилинса, улар ҳам худди шундай натижа бериши мумкин.

🔎Сиз қайси маҳсулотларни танлашингиз эса жуда муҳим!

@soglomtaom


Бугун мижозларимизга нималар такдим этдик!
Хар бири шифо манбаи булган мазали таомлар!

Сиз хам буюртма килмокчимисиз? Мархамат: 998616010
@buyurtmauchun


Нонуштага нима есам булади деб уйлаяпсизми?
Соглом таом мазали менюлар такдим этади

998616010
t.me/buyurtmauchun


Мижозларимиз нима истеъмол қилишаётгани сизга қизиқми!?

Инстаграм саҳифамиздаги историяларни кузатиб боринг

https://instagram.com/soglom.taom?utm_med

Буюртма учун: 998616010
@buyurtmauchun


📌Моддалар алмашинувини яхшиловчи қатикли коктейллар🍸🥤

✅1. Зираворлар билан

200 мл. қатиққа 0,5 чой қошиқдан занжабил, долчин ва озгина мурчни 2 стакан минерал сув билан аралаштириб кун давомида ичинг.

✅2. Асалли

Агар ортиқча вазндан азият чекиб, бироқ пишириқлардан воз кеча олмаётган бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида бир дона ширинлик еб, устидан ушбу коктейлни ичсангиз ортиқча ёғлар безовта қилмайди. Демак, 1 чой қошиқ занжабилни 1 ош қошиқ асал ва 2 ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштиринг. Бир чимдим долчин ва яримта лимоннинг шарбатини сиқиб солинг. Барча масаллиқларни 200 мл. қатиқ билан аралаштиринг.

✅3. Олмалиси хуштаъмроқ

Бу ажойиб ичимлик иштаҳани бўғиб, ҳатто кечки овқат ўрнини босиши ҳам мумкин. Коктейлни тайёрлаш учун 5 дона олмани пўстидан тозалаб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг 300 мл. қатиқ қўшиб яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра долчин солишингиз мумкин.

✅4. Соғломлаштирувчи

Агар кун давомида бу ичимликни уч маҳал овқатдан олдин ичиб, ёғли таомларни тановул қилмасангиз, ҳафтасига 2 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. У ошқозон микрофлорасини яхшилаб, моддалар алмашинувини жадаллаштиради. 0,5 литр қатиққа 1 дона кивини майдалаб, 1 ош қошиқ асал ва бир оз ялпиз солиб, 10 дақиқага қолдиринг. Сўнг аралаштириб, ичишингиз мумкин.

✅5. Биргаликда озамиз

10 кун давомида эрталаб оч қоринга ва кечқурун таомдан аввал ичсангиз ва сабзавотли таомлардан тановул қилиб борсангиз ҳафтасига 3 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Демак, 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ майдалаб тўғралган петрушка ва бир ош қошиқ сули ёрмасини солиб 1 соатлардан кейин ичинг.

✅6. Сабзи ҳам фойдали

100 мл. сабзи шарбати, 200 мл. қатиқ 1 ош қошиқ лимон шарбати бироз мурчни аралаштириб кун давомида ичинг. Хоҳишга кўра бироз майдаланган саримсоқпиёз ва райҳон солишингиз мумкин.

@soglomtaom

13 last posts shown.