Жараён. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Фарғона туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.
У тумандаги тиббиёт инфратузилмасини яхшилаш йўлида амалга оширилаёган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, янгитдан барпо этилган "Оқбилол" ва "Қўрғонтепа" оилавий шифокор пунктларида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимларининг иш шароитлари ҳамда беморлар учун яратилган қулайликларни ўрганди.
Шунингдек, шифокорлар билан мулоқот қилиниб, тиббиёт тизимини янада ривожлантириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш борасида фикр алмашилди.
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусниддин Тошбоевлар ҳамрохлик қилди.
@SoglomFargona