#Раддия 🕌
Алдовларга учманг!Сохта салафийларнинг алдовларига ишониб, ўзга юртларга кетган, кетмоқчи бўлаётган кишилар Аллоҳ йўлида душман билан эмас, ғаразли кимсаларнинг ҳокимиятга эгалик қилиш учун мусулмонлар билан олиб бораётган жангларда қатнашиш учун боришмоқда. Улар бу жангларда на аёлларни, на ёш болаларни ва на қариларни аяшмайди”.
Фикримизнинг далили сифатида Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Ислом фиқҳи академияси ва Ислом олами уюшмаси ҳузуридаги Халқаро мусулмон уламолари ҳайъати аъзоси, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг ватанимиз ёшларига қилган мурожаатидан бир неча сатрлар ўқиб, ўзимизга тегишли хулосалар чиқариб оламиз:
“Ёшларимизнинг тажрибасизлиги ва соддалигидан фойдаланиб, уларни хорижий мамлакатларга турли важларни кўрсатиб олиб кетаётган одамфурушлар тузоғига тушиб қолишдан асранг. Жиҳодга, ҳижратга, шаҳидликка деб ёшларимиз онгини чалғитиб хорижга кетишни ва жангари гуруҳларга қўшилишни тарғиб қилаётганларнинг баландпарвоз сўзларига ишонманг.
Зеро, улар ваъда қилаётган исломий жиҳод ҳам, шаҳидлик ҳам, ҳижрат ҳам ёлғон. Бу ватангадоликдан бошқа нарса эмас. Ундай жойларга бориб мўмин-мусулмонларга қарши жанг қилиш оғир гуноҳдир. Борганлар на Аллоҳни рози қилурлар ва на савоб топурлар. Аксинча, ўша ердаги фитначиларнинг гуноҳларига шерик бўлурлар”
(“Дунё уламолари мурожаати”, 36–37-бетлар).
💻:
https://t.me/shoshhanafiy