Ҳужжатли картинада буюк бобомизнинг довюраклиги, саркардалик маҳорати, ҳарб санъатига алоҳида урғу қаратилган, хусусан, фильмда Бобур тахтда ўтирган ҳолда намоён бўлади: ўнг тарафида шер, сўл тарафида эса йўлбарсни кўрамиз. Ҳайвонот оламининг бу икки қироли улуғ ҳукмдорнинг жасурлиги, ёвқурлигига далолат қилади, шунингдек, “Бобур” сўзи луғатга кўра, “йўлбарс”, “арслон” маъноларини англатишини назарда тутсак, режиссёрнинг бу топилмаси мақсадли эканига амин бўламиз.
Фильмда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, илмий меросини ўрганган юртимиз олимлари, адибларидан ташқари хорижлик мутахассисларнинг интервьюлари ҳам келтирилганки, шубҳасиз, айни жиҳат ул зотнинг халқаро мақоми, умумбашарий эътирофини оширишга хизмат қилган. Хусусан, Гарвард университети профессори Уилер Текстон, Жавоҳирлаъл Неру университети олими Нажаф Ҳайдер, Айн Шамс университети профессори, бобуршунос олим Магда Маҳлуф, Халқаро “Бобур” фонди Ҳиндистон бўлими бошлиғи Доктор Сйед Нақи Аббос каби фан арбобларининг фикр-мулоҳазалари, қимматли маълумотлари картинанинг мазмун-мундарижасини бойитган.
Бобур образини ёш актёр Илҳом Бердиев гавдалантирган. У тахтда ўтириб, бошидан кечирган ҳодисаларни баён этади, ҳар бир кечмишга мутаносиб равишда ҳиссиёту ҳолатларини изҳор қилади: юзу кўзида гоҳи қатъият, гоҳи эҳтирос, гоҳида эса қайғу ҳасрат ифодаси зоҳир бўлади, аҳён-аҳёнда шер ва йўлбарснинг ўкириги Бобур қисматига эш бўлиб, сюжетнинг бадиияти, таъсир қувватини оширади.
Юқорида таъкид этганимиздек, фильмда Мирзо Бобур тақдиридаги энг асосий, ҳал қилувчи воқеалар қамраб олинган: отаси Умаршайх Мирзонинг фожиали ўлимидан сўнг 12 ёшида “Тенгри таолонинг инояти билан Фарғона вилоятига подшоҳ бўлиши”, Сарипул жангида Шайбонийхонга енгилиб, Самарқандни тарк этиши, дастлаб афғон, сўнгра ҳинд диёрини забт этиши... Дардга чалинган ўғли Ҳумоюн билан бўлувчи ғоят таъсирчан, ғуссали лавҳа фильм поёнига яқин келтирилади. Бемор ётган ўғлининг боши атрофида уч мартта айланган ота бу дардни ўзига беришини сўраб, Худога тавалло қилади. Кўп ўтмай, Бобурнинг ўзи оғир хасталикка чалинади ва фоний дунёни тарк этади.
Мазкур воқеалар муайян изчиллик асосида, хронологик тартибда баён қилинади, картинанинг лирик-поэтик оҳангини кучайтириш, томошабинни Бобур нафосатига ошно қилиш учун шоирнинг машҳур ғазаллари, рубоийларидан фойдаланилади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган ҳужжатли фильмни томоша қилиш асносида шундай хулосага келдим: ёш ижодкорлар ғайрат кўрсатиб, улуғ аждодимиз ҳақида киноасар яратгани албатта, қувонарли ҳолат. Бироқ, фильмда асосан анъанавий йўлдан борилган, Бобур ҳаётига доир кўпчиликка маълум далилу манбаларга мурожаат қилинган. Эҳтимол, шоҳ ва шоир қисматининг кам ўрганилган, янги қирралари сценарийга киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар ва табиийки, картинага бўлган қизиқиш янада кучаярди.
👉@shohruxabdurasulov