#бу_қизиқ
НАВОИЙНИ ЎЙНАГАН ФАРАНГ
Ҳазрат Алишер Навоийни бошқа миллат актёри қиёфасида тасаввур қилганмисиз? Йўқ демоққа шошилманг. Аслида Навоий наинки туркий миллатлар, балки бутун башариятнинг ҳассос шоиридир. Бинобарин, бутун инсониятга дахлдор меросдан ҳар ким баҳра олмоққа ҳақли. Айниқса, санъат аҳли бундан илҳомланса, нур устига нур.
1994 йилнинг бошларида Франция элчихонаси ташаббуси билан мамлакатимизга фаранг актёри Франсуа Шатто ташриф буюради. Ўзбек театр ижодкорлари билан ҳамкорлик қилишни мақсад қилган актёр “Искандар” спектакли (режиссёр Б.Йўлдошев) да Алишер Навоий ва Арасту сиймоларини французча забонда талқин этиб, ҳаммани ҳайратга солади. Башариятга дахлдор санъат ҳеч қачон тил, миллат, сарҳад билмаслиги ва барча инсонлар учун бирдек қадр-қимматга эга бўлиши Франсуа Шатто ўйнаган Навоий тимсолида ҳаққоний ифодасини топди.