#бир_асар_тарихи
Австриялик машҳур мусаввир Густав Климтнинг “Бўса” (1908-1909) номли картинасига кўзингиз тушган бўлса керак. Ушбу сурат яратилишининг ўзига хос тарихи бор.
Бир граф ўз севгилисини расмини чизиб беришни Климтга буюртма қилади ва унинг сурати акс этган медальонни беради. Шарти шуки, асарда йигитнинг қиздан бўса олиши эҳтиросли тарзда тасвирланиши керак эди. Мусаввир шартни қабул қилади ва ишга киришади. Кўп ўтмай, картина тайёр бўлади. Бироқ ҳолат ўзгача чизилган эди: яъни, картинада маҳбубнинг севгилисидан бўса олаётгани эмас, балки, айни жараёндаги кутиш изтироблари ифодаланади. Граф рассомдан бунинг сабабини сўраганида, у бу ҳолатни асарда истак, кайфият ва атмосферани тасвирлашга ҳаракат қилгани билан изоҳлайди. Асар граф ва унинг машъуқасига маъқул бўлади ва улар “асал ойи”ни ўтказиш учун жўнаб кетишади.