Шу саҳна Шукур акага маъқул келмади, “Улуғбекдек олим волидасига бундай сўзлаши тўғри эмас, шу жойини қайта ёзиб берасиз” – деб Шайх акани қистовга олди. Шайхзода домла ҳам ўжарлик қилди: “Йўқ, ёзмайман. Сиз актёрсиз! Актёр бўлгандаям буюк актёрсиз! Топинг йўлини”. Шундан кейин Шукур ака не хаёллар гирдобида юргани ёлғиз ўзи ва Яратганга аён. Спектакль ўйналган кун ложада ўтириб, ҳаяжон билан устозни кузатдим. Ўша жой келганида Шукур ака Гавҳаршодбегим, раҳматли Зайнаб Садриевага қараб, шундай дард ва ингроқ ила сўзладики, айниқса, “сиз онасиз, эмассиз ҳокима!” деганида гўштдор юзлари бўғриқиб, докадек оқариб кетди, кўзларига ёш тўлди, бутун зал оёққа туриб, қий-чув, гулдурос қарсаклардан саҳна титраб кетди. Спектаклдан сўнг менга енгил табассум ила юзландилар:
“Кўрдингми? Шайхзода ҳам бало-да! Шу диалогни қайта ёзиб берганида мунақанги қарсак бўлмасди”.
👉@shohruxabdurasulov