#шахс_ва_тимсол
Атоқли актёр Шукур Бурҳон миллий қобиғдан чиқиб, дунёга бўйлашган улкан санъаткор эди. Жумладан, рус кинорежиссёри Александр Птушко томонидан суратга олинган “Илья Муромец” фильмидаги Қалиншоҳ образи буни амалда тасдиқлади.
Актёрдаги бўй-баст, ташқи кўриниш, эҳтирос, важоҳат, динамик жўшқинлик, ички ритмика образ руҳиятига ниҳоятда мос тушган, бундай чексиз диапазон, жиловланмас ҳиссиёт рус киноижодкорларини ҳам ҳайратга солганди. Айтишларича, фильмда бош қаҳрамонни ижро этган рус актёри Борис Андреев Шукур аканинг маҳоратига тан бериб, режиссёрдан унинг ролини иккинчи планга олишни сўраган, чунки бу кетишда ўзбек актёрининг маҳобати Илья Муромецни ҳам босиб кетишидан чўчиган экан. Ҳа, Шукур Бурҳон иккинчи даражали ролларни ҳам биринчи поғонага кўтара оладиган юксак қобилият эгаси эди.
👉@shohruxabdurasulov