Forward from: АОКА | Сурхондарё
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” бошланди
16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу санани Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган. Жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги Матбуот уйида журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуаси котибияти мудири Рустам Чориев ҳафталик доирасида ташкил этиладиган турли маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар, концерт дастурлари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, ушбу тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлодни, вилоятда фаолият олиб бораётган 3 та ноисломий ташкилот, 4 та миллий маданий марказ вакиллари ва 30 дан ортиқ турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Матбуот анжумани доирасида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo