Video is unavailable for watching
Show in Telegram
*СЕВМАСАМ БЎЛМАЙДИ*
Атрингдан маст бўлар гуллар ҳам,
Сўз етмас таърифинг айласам.
Оҳ, жуда гўзалсан чиндан ҳам,
Севмасм бўлмайди севмасам.
Тунларга ранг берган сочингми?
Қайрилма камон ё, қошингми?
Бир йилда тўрт фасл айланса,
Хар бахор ўн саккиз ёшингми?
Гул десам, ой десам, кун десам,
Шеър битиб, исмингни куйласам.
Сен ахир хаммадан ўзгача,
Севмасам бўлмайди севмасам,
Кўзларинг, мафтункор кўзларинг,
Нигохинг жисмимни титратар.
Ёқимли овозинг, сўзларинг,
Мудраган рухимни уйғотар.
Васлингга кўзлари хуморман,
Ўзингдан ўзгани кўрмасам.
Давоси сен бўлган беморман,
Севмасам, бўлмайди севмасам.
Гул десам, ой десам, кун десам,
Умримни ёритган нур десам,
Мен ахир севишни билмасам,
Севмасам бўлмайди севмасам.
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Атрингдан маст бўлар гуллар ҳам,
Сўз етмас таърифинг айласам.
Оҳ, жуда гўзалсан чиндан ҳам,
Севмасм бўлмайди севмасам.
Тунларга ранг берган сочингми?
Қайрилма камон ё, қошингми?
Бир йилда тўрт фасл айланса,
Хар бахор ўн саккиз ёшингми?
Гул десам, ой десам, кун десам,
Шеър битиб, исмингни куйласам.
Сен ахир хаммадан ўзгача,
Севмасам бўлмайди севмасам,
Кўзларинг, мафтункор кўзларинг,
Нигохинг жисмимни титратар.
Ёқимли овозинг, сўзларинг,
Мудраган рухимни уйғотар.
Васлингга кўзлари хуморман,
Ўзингдан ўзгани кўрмасам.
Давоси сен бўлган беморман,
Севмасам, бўлмайди севмасам.
Гул десам, ой десам, кун десам,
Умримни ёритган нур десам,
Мен ахир севишни билмасам,
Севмасам бўлмайди севмасам.
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss