Forward from: Xurshid Abdurashid
МАНГУ ЁЛҒИЗЛИК ОҒРИҒИ
“Кирка” мутолааси тасаввуримдаги юнон мифлари билан боғлиқ манзараларга ранг берди. Ғаройиб олам. Асар, аввало, Кирка баҳонасида аёл қалбини таҳлил қилади.
Кирка – на она, на отасидан меҳр кўрган қиз. Кирка – на синглидан, на укаларидан оқибат топган опа. Кирка – ёлғиз фарзанди учун жон беришга ҳам тайёр, лекин барибир фарзандидан айро қолган она.
Кирка – фақат ёлғизликка маҳкум аёл. У қувғин қилинмасидан аввал ҳам ёлғиз эди, кейин бу ёлғизликка тўлиқ маҳкум этилди.
Кирка муҳаббат туфайли ўзидаги жодугарлик қобилиятини кашф этди, аммо шу муҳаббат уни жазога гирифтор қилди.
Ҳамма сени мазах қилади, ҳамма сени заиф деб билади, ҳамма сендан фойдалангиси келади. Пасифая Киркага “бу қисматингга айбдор ўзингсан, сен ўзингни эрмак қилишларига шароит яратиб берасан”, деганида тўғри ташхис қўйганди.
Менимча, муаллиф, Киркани “ўзининг илоҳлигидан уяладиган ёлғиз илоҳ” бўлгани учун бош қаҳрамон сифатида танлаган. Ва ҳикоясини унинг ҳаёти атрофида қурган. Мифларни Кирканинг доирасида занжир ҳалқалари каби бир-бирига улаб, маҳорат билан боғлай олган.
Мангу ёлғизлик оғриғи. Бу оғриқ билан яшашдан маъни йўқ. У фақат изтироб ва таҳлика келтиради. Барчасидан зериккан Кирка бу боқийликдан воз кечиб қўя қолади. Зотан, абадий яшаб, ҳаловат топмаслик бир посангида бўлса, бахт келтирган сониялар турган нариги посанги ўша мангуликни босиб кетади. Салом, фонийлик. Салом, ўткинчи дунё қувончлари.
👉 @xurshidabdurashid

Афсун қила оласан, сеҳр қилиш қўлингдан келади, лекин қисматингни ўзгартира олмайсан. Маъбудлару нимфалар ичра ўзингга яқин инсон тополмайсан. Ёлғизликни енгиб кетолмайсан. Сен яшаган оролга минглаб фоний тўхтаб ўтади. Аммо ҳеч бири сенинг ёлғизлик кемтигингни тўлдира олмайди.