#СЕНГА_МУХТОЖМАН
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
100-қисм
Тунлар тонгларга уланиб бораркан,
Тонглар тунларга уланаркан, такрор ва такрор...
Шу зайлда ўтиб бораркан,
ўтиб борарканмиз азизим.
Ҳар бир онимизни қадрламоқ учун, бугун яшанг, ҳозир яшанг,
Шу онни яшанг.
Ҳар бир одимимиз бахтга етакласин.
Яшнар ака аллақачон оёққа туриб ишга чиққан. Оилага ҳам қут барака кориб қолди. Анзур расомчилик бўйича ўқишни бошлади. Ота она уни қобилиятини энди мақтаб туришибди .
Бугун Анорага яна совчи келди.
-Йигитни қамалгани чатоқ эканда
Яшнар ака ўйланиб қолди.
-Дадаси дарров чиқибдику, айби йўқдир.
-Бошим қотди.
-Менимча қизиз уни танийди.
Яшнар ака жим қолди.
Совчилар еттинчи бора келганида Яшнар ака йигитга тан берди.
-Қайтмас бола эканку бу.
-Рози бўлмагунизча совчини юборавераман дебди. Онаси шундай деди.
Яшнар ака иложсиз рози бўлди. Бунга сабаб ҳам Анорани гапирмагани бўлганди. Доим рад этган қизи бу гал индамади. Анора ўзи билан боғлиқ бирор ҳодисани шу вақтгача оиласидагиларга айтмаганди. Ёнғиндан кейинги кунлардаги жимликни телефони бузилганига йўйиб қўя қолганди.
Мана Козим телефон қилган Анора иккилана иккилана кўтарди.
-Алло.
-Нима қиляпсан?
-Ўтирибман.
-Мени ўйлабми?
-Нега сизни ўйлай?
-Севасанку мени.
Анора кулди.
-Қачон айтдим шундай деб?
-Айтишинг шартмас кўзларингдан билиб бўлганман. Розилик беришгани учун хурсанд бўлдим.
-Айтдим бу бола ғирт безори, рози бўлмасангиз ўғирлашдан ҳам тоймайди деб.
-Аниқ эди бу
Козим кулиб юборди.
-Тўйни қаерда қиламиз?
-Билмадим.
-Яқин орасида банкет қилсакчи?
-Сиз нима десангиз шу.
Анора таслим бўлди.
-Оббо бироз тортишсангчи. Дарров ўз фикрингни маъқуллардингку.
-Сиздан қўрқаман.
-Нега?
-Қассобсизку .
-Рости ўша куни сени жуда рашк қилгандим. Сени ҳеч ким билан бўлиша олмайман. Бу айбим учун олдиндан узр сўрайман.
-Мен хиёнаткор эмасман.
-Биламан гулим. Излаб излаб топган мухаббатимсан.
***
Отабек шифтга термулиб ётибди. Анорани розилигини эшитди.
-Демак бизнинг ҳикоямизга нуқта қўйилди. Бариси тамом.
Отабек телефонидан барча суратларни ўчириб ташлади. Иккинчи бора қилди бу ишни.
-Бахтли бўл Анора!
***
Бугун банкетни ўтказиб Анорани Козимни уйига кўчириб келишди. Анора келин куёв учун ясатилган уйда ҳаяжон ичра ўтирибди. Эсида илк бора келин бўлиб борганида Зулайҳо опа чимирилиб олганди. Эртаси куниёқ эшикни тақиллатиб совуқда Анорани кўча супуришга чиқарганди. Ҳатто нишонани ўзи кириб текширган.
Анора деворларни томоша қилиб турар экан Козимни дидига тан бермай иложи қолмади.
-Кхм
Эшик очилиб Козим кириб келди. Юзининг бир томонида куйгандан из қолган. Крем сураверса кетади дейишибди.
Анора эгилиб таъзим қилди .
-Бу янгаларга бало борми. Хотинимни олдига кирай десам қўйишмайди.
Анорани юзи қизариб кетди.
-Нега уяляпсан.
Козим бир деганда қизни ўзига тортиб қучиб олди. Кейин тўйиб қизни сочларини ҳидлади.
-Бунақа қалтирашингдан ўзим ҳижолат бўляпман шунчалар вахшийманми деб.
-Чарчагансиз, ухлайсизми?
Анора қанча чиранмасин Козим уни қучоғидан қўйиб юбормади.
-Ие гапни қарела. Жоним бу тун иккимизники ухлашни унут.
Анорани кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Гапиришга оғиз жуфтлаганди улгурмади.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi