Ҳикоя қилишларича солиҳ киши бўлган экан. Унинг кийим сотадиган дўкони бўлиб, ишчиларига агар бирон нима сотсалар, ўша нарсанинг айбини, камчилигини айтиб сотишларини буюрар экан.
Кунларнинг бирида дўкон соҳиби йўқлигида бир яҳудий келиб, кийим сотиб олибди. Сотувчи "бу бир яҳудий бўлса, унга кийимнинг камчилигини айтишим шарт эмас" деб ўйлабди. Дўкон эгаси келгач кийим сотилдими йўқми сўрабди.
Ишчи:
- Уч минг дирҳамга бир яҳудийга сотиб юбордим. Молнинг камчилигини айтиб ўтирмадим, - дебди
Дўкон эгаси:
-У қаерга кетти?- дея сўрабди.
Ишчи:
-Карвон билан бирга қайтиб кетти, - дея жавоб қилибди.
Дўкондор пулни олиб карвон кетидан эргашибди. Уч кун деганда етиб олибди. Яҳудийни топиб:
- Ҳой сен, фалонча кийим сотиб олибсан, унинг айби нуқсони бор эди. Мана дирҳамларингни ол, кийимни қайтар, -дебди
Яҳудий:
- Сени бундай йўл тутишга нима ундади?
Дўкондор:
- Ислом (дини). Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бизларни алдаса, биздан эмас» деб айтганлар.
Яҳудий:
- Сизларга тўлаган дирҳамларим соҳта эди. Мана сенга ҳақиқийси ол. Ва яна бунданда зиёда қиламан сенга:
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан росулуллоҳ»
(маъноси: Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг пайғамбаридир)
----------------------------
©Умму Амина таржимаси
https://t.me/shamsinurijodi