#Тилсим
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
19-қисм
Мен охирги бўлган воқеалардан кейин бу ердан кетишни хоҳлаб қолдим. Жинлар макони бўлган бу ер менга керак эмас. Кўрганларимдан кейин мени бу ерда ушлаб тургувчи ҳеч нарса йўқ деб ўйлаяпман. Гулола келиб яна анча маълумотлар бериб кетди. Унинг фикрича ҳам мен бу ердан кетмаслигим керак экан. Бу қариндошлар аллақачон мени Азаматга тегади деб режа ҳам тузиб қўйишибди. Чучварани хом санабди. Менга энди эркинлик керак. Эрнинг қовоғига қараб яшашдан чарчаганман .
Гулола ҳомиладор бўлмаётгани учун энди фолбинга бормоқчи экан. Уни гапини эшитиб тутақиб кетдим.
-Ақлинг жойидами,ким сени эсли ҳушли келин дейди. Ўзингни дўзахга равонақилмоқчимисан?
-Нега ваҳима қиласан, бир мен бормаяпманку. Кўпчилик қилади бу ишни.
Гулолага янги олган китобимни олиб беришини айтдим ва ундан керакли жойини унга ўқиб берабошладим.
Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайди
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Фолбинларнинг гапларига ишониш куфрдир (Аллоҳ асрасин)
Шундан кейинам бораман дейсанми? Фатҳия ҳам ҳудди шунақа. Уни ҳам жини бор. Ўша орқали кўп ишларни бажараяпти.
-Кутишдан чарчадим. Эримни яхши кўраман, бунақада ундан ажралиб қоламанку.
-Сабр қил. Сен яратилгандан эмас, яратувчидан сўра. Ҳозир нима қиляпсан биласанми? Сен Аллоҳ яратгандан нажот кутяпсан. Бу туришда бермайдида. Чин кўнгилдан, заррача ишончсизлик қилмай сўрачи бермасмикан. Сен дуо қилишда бермасачи деб ўйлайсан. Бу эса амалга ошмаслигига сабаб бўлади.
Яна китобни ўқишга киришдим.
Жинлар қасос олади ва улар таъсиридан сақланиш мумкин
Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир. Киши билмаган ҳолида қайноқ сув сепиб юбориб, бавл қилиб ва ҳоказо ишлар билан уларга озор етказганида жинлар унга зарар бериш билан интиқом олади.
Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, ахлатхоналарда озиқланади. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Хуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни (уйда маҳкам) ушлаб ўтирингиз, чунки (шу вақтда) жинлар атрофга тарқалишади...” (Имом Бухорий ривояти).
Шайх Абу Бакр Жазоирий айтади: “Агар Аллоҳ таоло инсонни сақлаш учун вакил қилган фаришталар бўлмаганида эди, жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан ҳеч бир инсон нажот топмасди”.
-Бу мен учунам янгилик бўлди. Мана нега катталаримиз шомдан сўнг чиқишни таъқиқлашаркан. Мен бувимни устиларидан кулиб юрибман-а, эҳ ҳом калла.
Давоми бор
@shamsinirijodi