#Тилсим
17-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Кўзимни очишим жуда қийин бўлди, мен ўзимда эмасдим гўё. Аллақаерларгадир учиб юрардимми,шу аҳволимда ҳам менга ҳар хил қўрқинчи шарпалар ҳужум қиларди. Улардан қочардим,мени ушлаб олиб истаган кўйига соларди. Мени анашу дай дахшатдан юракка малҳам бўлувчи овозда қилинган қуръон тиловати ҳимоя қилиб ёруғликка олиб чиқди. Борлиқни англай бошлаганим билан мен ҳаракациз эдим. Ҳаттоки кўзим очиқ бўлса ҳам ён тарафга қарай олмай ётардим. Танамни сезмасдим.
Ясинни тиловати борган сари бутун танамга жон ато этарди. Мени кўзимни очишимни кўпчилик кутиб турган экан. Хаттоки ойим дадам етиб келишибди.
-Ана кўзини очди.
-Ўзингга шукр Роббим, ўзингга шукр.
-Хадичамни қайтариб берган Аллоҳим сенга минг минг шукрларим.
Барча хурсанд эди. Мени гапга солишга уринишарди. Кошки мен гапира олсам.
Гапираман десам тилим ухлаб қолгандек, тилимни ҳаракатга келтиролмайман. Фақат тикилиб ўтиришдан бошқа иложим йўқ. Бобом билан бирга мен бирор марта кўрмаган одам сураларни тиловат қилардилар, бирлари қўйса бирлари давом эттирардилар. Мени кўргани кўпчилик келди. Қишлоқ жойни шуниси яхшики бирор киши касал бўлса бутун қишлоқ хабар олади. Ўзида боридан овқат илинишади. Шаҳардачи? Ён қўшиниси битта домда туриб ўлганини билмайди. Қачон у сасиб кетиб ҳидига чидаб бўлмайди ўшанда хабар қилишади масъул шахсларга. Унгача ўша одам тирикми ўликми ишлари йўқ.
Самандар билан Азамат келганда тиловатни энди бошлаймиз деб туришганди. Бошлаб юборишди. Азамат жуда бесаранжом бўлиб туриб кетишга тайёр турарди. Самандар уни жим туришга имлаб тиловатга қулоқ тутарди.
Менга ўқилаётган руқия оятлари Азаматга азоб бера бошлади. Шундагина мен тушиниб етган ҳақиқат бўй кўрсатаётганига ишончим комил бўла бошлади.
Азамат охиригача ўтира олмади туриб кетди. Уч тўрт кунда ўзимга келган бўлсам ҳам,мен аввалгидек эркин ҳаракатлана олмасдим. Дадам шаҳарга олиб кетаман дедилар. Афсуски бу сўзлари кескин қаршиликка учради.
-Хадичага шифокорлар даво бўлолмайди. Унга қуръондан шифо топамиз. Ўзинг кетавер. Қизинг қолади. Ҳар кунги руқиялар муолажаларда бироз ўнглана бошлаган бўлсамда мен мустақил ҳаракатлана олмаётгандим. Яна қайта сўзлай бошлаган онимдаёқ Самандарга режамни айтдим. У ҳам кўп нарсадан хабардор экан маъқуллади.
Кўзгуга ҳали қарамагандим, оғзим бир тарафга қийшайиб қопти. Бувимни айтишича йигирма кун беҳуш ётган эканман. Мени ўлади дея умид узиб Ясин ни ўқий бошлаган эканлар.
Оғзим яна ўз ҳолига қайтишини бувимдан эшитиб ҳотиржам тортдим. Менга дам соладиган,руқия ўқувчи мулла жуда кучли ҳисобланар экан. У кўп бора жин чалганларни ўқиб тузатган экан. У мени ҳали ҳамон юролмаслигимни кўриб ўз фикрини айтди.
-Қолдирмай намозни ўқиб, авратлар беркитилса иншааллаҳ шифо топасиз. Бунақа юришда Роббим шифони ҳам кечиктирмасин.
Унинг сўзларидан уялиб кетдим. Бувим ўша кундан бошлаб менга рўмол ўратишни ният қилган эканлар.
Самандар Азаматни мажбурлаб олиб келарди. Азамат ноиложликдан ўтирарди. Самандардан эшитишимча Азамат Фатҳия билан тез тез урушиб қолишаётган экан.
Давоми бор.
@shamsinurijodi
https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy