#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:
45-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Ҳисларни ёлғиз ўзинг яшайсан.
Оғриқларни ҳам фақатгина ўзинг ҳис қиласан.
Ўзинг, йиқиласан, қоқиласан, туртиласан ва турасан.
Бошингга мусибат тушса фақатгина ўзинг ич-этингни ейсан.
Фақат ўзинг курашасан, тирмашасан.
Қара, бахтли кунларни қўя тур, ҳаётингнинг энг ёмон кунларини бир ўзинг бошдан кечирасан. Шундай экан, нега ўзингни қадрламайсан?!
Нега ўзингга паст баҳо берасан?!
Нега борингча қабул қилишларига қўйиб бермайсан?!
Нега инсонлар учун ўзгаришга, ялтоқланишга ҳаракат қиласан?!
Нега сени оёқости қилишларига қўйиб берасан?!
Нега ўзингни ўзгалардан ҳам кўра хўрлайсан?!
Сен ўзингни ҳурмат қилганинг қадар ҳурмат топасан! Бу менинг олтин қоидам. Мени барибир хеч ким тушунмайди, тушунса ҳам оғриқларимни ҳис қилолмайди.
Воҳидни йўқотганимга икки йил бўлди. Мен ўлдим. Ҳиссиз бўлиб қолдим. Ўшанда Воҳидни сўнгги бора кўришга ҳам боролмадим. Икки ҳафталик узлатдан кейин бувим мени қишлоқда қололмаслигимни тушундилар. Тошкентга холамни олдига жўнатиб юбордилар.
Бу менинг ҳаётимда янги саҳифа очилган кун бўлди. Афтобусда эканман ёнимга ўзим тенгги бир қиз келиб ўтирди. Йўловчилар орасида эса гурунг авжида.
-Қўшним Рисолат эрини хиёнатини сезиб юраркан. Аммо ушлолмаган, икки кун олдин квартирага бориб ушлабди, уйга келиб уч боласи ҳам эсига келмай ўзига бензин қуйиб ёқиб юборибди.
-Вой тавба, бечора роса эзилибдида.
-Эр бермоқ жон бермоқ.
Йўловчи аёллар бири қўйиб бири ўлган аёлга ачинарди. Ёнимдаги қиз эса жуда совуққон эди.
-Ахмоқ аёл.
Уни гапига ҳайрон бўлдим. У буни сезди
-Бечора ўлган аёл эмас, уни ортида қолган уч боласи бўлади. Энди эри ўша ўйнашини олиб келиб яшайди, у ўйнаш барибир оналик қилолмай болаларни бошига итни кунини солади.
-Нега бундай деяпсиз?
Қиз лабини қаттиқ тишлади.
-Бу менинг бошимдан ўтган. Болаликни билмай ўсдик.
Шу билан иккимиз ҳам сукутда қолдик. Уни юпатишга менда ҳам бир оғиз бўлса ҳам сўз йўқ эди.
Холамни уйида бир ой куним қандай ўтганини билмай юрдим. Укам ўқишга бюджет асосида кириб у ҳам ёнимизга келди. Поччамни танбеҳи эса мени бир мунча ўзимни тутиб олишимга сабаб бўлди.
-Эфнан ўлганни ортидан ўлиб бўлмайди. Мастура опам сени бу дай ҳолда кўрсалар нима бўларди. У ёқда бувинг адо бўлди сени ўйлаб. Ўзингни тутиб ол. Дипломатия университети орзуйинг эди. Энди ўша орзу учун ҳаракат қил. Умр ўтяпти, нимагадир чалғиш керак. Бунақада бир дардни ортирриб оласан.
Шу кундан бошлаб ўқишга қайта тайёрлана бошладим. Поччам ва опам яратиб берган шароит сабаб мен яхши ўзлаштира бошлагандим.
Ғамгин кунларимда қувончли хабар ўлароқ дадам ёнимга кечирим сўраб келди.
Давоми бор
https://t.me/shamsinurijodi