“Анора” ўзбекистонлик ҳам, ўзбек ҳам эмас – нуқта!
“Анора” фильми “Оскар” олибди.
Бу хабар тарқалиши билан яна “ўзбек фоҳишаси ҳақида фильм “Оскар” олди” деган илмоқли гаплар урчий бошлади. Бу гаплар, айиқса, фильмни кўрамаганларнинг ҳис-туйғуларига ўйнамоқда, мухожирлар ва айниқса, мухожир аёлларга нисбатан нафратнинг ортишига сабаб бўляпти.
Аввало, “эшитган кўрганни енгмасин”, фильмни кўрганларга қулоқ тутинг. Уларнинг барчаси “Анора”да “ўзбек” сўзи ҳам, Ўзбекистон мамлакати ҳам тилга олинмаганини айтяпти. Бош қаҳрамоннинг фамилияси– Михеева. Сиз шундай фамилиялик ўзбекни ҳеч учратганмисиз?
Иккинчидан, кинода Анора на Ўзбекистондан, на бошқа Марказий Осиё мамлакатидан бориб “фоҳишалик” қилади. У Америкада туғилган, ота-онаси балки мухожирлардир. Яъни у айнан Америка жамиятининг ҳосиласи, фильмда ҳам умуман Ўзбекистон давлати ва жамиятига аллюзия ё ишоралар йўқ.
Учинчидан, менга фильм ёқмаганини аввал ҳам айтганман. Бу китоб ўқимаган, яхши асарлар кўрмаган, асосан интернет ва ТВ таъсирида катта бўлган авлод учун “воҳ-воҳ” зўр бўлиши мумкин. “Оскар” кенгашидан баъзида шунақа кутилмаган баҳолар ҳам чиқиб туради, “Паразитлар” бунга мисол.
Тўртинчидан, бошқалар “бу ўзбекистонликлар ҳақида кино” деса баҳслашиб шаънимизни ҳимоя қилишимиз керак бўлган жойда, ўзимиз “бу мен” деб чиқиб, аюҳаннос солишимизга неча баҳо? Бунчалик ҳам ўзбекистонликларни ёмон кўрадиган ўзбекистонликлармизми?
Ўзини танқид қилиш, ўзини сатира ё киноя қилиш бошқа, ўзини балчиққа булаш – бошқа. Иккисини фарқлаб олайлик. Бу ижтимоий бадбинликка чек қўйиш керак.
@shahnozxon