ОИЛА РАҲБАРИ КИМ?
Ислом дини оила шаънини қанчалик ҳимоя қилишини, оила Қуръони каримнинг ҳам бош мавзуларидан эканини англаш учун Нисо сурасидан икки оят ва уларнинг тафсири билан танишиш кифоядир:
«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир».
«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, унинг (эрнинг) аҳлидан бир ҳакам ва бунинг (хотиннинг) аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ уларнинг (эр-хотиннинг) орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (Нисо сураси, 34-35-оятлар).
Энди, оятларни батафсил таҳлил қилиб кўрайлик. Ҳа, жамият хайр-барака ила ривож топиб бориши учун унда тартиб-интизом, тинчлик-омонлик ҳукм суриши, раҳбар бўлиши лозим. Ислом таълимотига кўра, оила жамиятнинг асосидир. Шундай экан, оиланинг ҳам раҳбари бўлиши керак. Ана шу раҳбарлик эркакка берилди. Нима учун?
«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар».
Демак, эркак киши оилага раҳбар қилинганининг иккита сабаби бор.
Биринчиси – Аллоҳ таоло эркакни аёлдан афзал қилиб яратганидир. Дарҳақиқат, эркак киши жисмонан ҳам, ички ва ташқи қиёфаси, иродасининг мустаҳкамлиги, руҳий-нафсоний ва бошқа тарафлардан ҳам оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратилган.
Иккинчи сабаб, оила қуриш ва бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак киши зиммасида эканидир. Бундай раҳбарлик улкан масъулиятдир. Ушбу масъулият эркак киши зиммасига оилага, жумладан, аёлга ҳомийлик қилиш, уни боқиш, муҳофаза қилиш вазифаларини юклайди.
Оятнинг мазмуни шуни кўрсатяптики, агар ушбу раҳбарликка эркаклар танланишидаги сабаблар бузилса, раҳбарлик уларнинг қўлидан кетади. Масалан, оила нафақаси эркак зиммасида эди, лекин эркак ҳеч бир сабабсиз уйда ўтириб, ўрнига аёлини ишлашга мажбур қилса, бечора хотин оиласини боқаман деб, бола-чақамни едириб-ичираман, эримга қарайман деб, бозорма-бозор, юртма-юрт сарсон-саргардон кезса, албатта, бундай оиладаги раҳбарлик ўз-ўзидан ўша аёл қўлига ўтган бўлади. Чунки молиявий бошқарув кимнинг қўлида бўлса, ҳал қилувчи қарор эгаси ҳам ўша бўлади. Бу, аввало, эркакни оила раҳбарлигига мос қилиб яратган Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқиш ўлароқ, жамият низомининг бузилишига ҳам олиб келади. Инсоф билан ўйлаб кўрайлик, бугун тўйгача, тўй ва ундан кейинги кўпгина сарф-харажатлар, асосан, қиз томондан қилинмаяптими? Худди мана шу нарса турмушнинг илк кунлариданоқ эрнинг тилини қисиқ қилиб, оиладаги раҳбарлик ва масъулият келин қўлига ўтиб кетишига сабаб бўлмаяптимикан?!
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@sensanqalbimda