#Премера.
Сени хиёнаткор дея атадим.
Бас сени бошқа хеч, кечиролмайман.
Кўз олдимда қилган хиёнатларинг.
Унитай дедиму, унитолмайман.
Бас етар шунчалар чидаб берганим.
Кулиб жоним олдинг бир сўз демадим.
Эслай оласанми, мени кулганим.
Кўз ёшим тўхтаркин қачон билмадим.
Чарчадим хиёнат кўчаларидан.
Хар бир юракларни эшигин очдинг.
Сабрим қолмаяпди кундан куни мени.
Бугун ўзгасини, ёрим деб қучдинг.
Алвидо сўзини айтаман энди.
Кечир деб ёлворгин, кетаман сендан.
Хаёт бўлсам агар соғинсамхамки.
Бошқа мухаббатни кутмагин мендан
Малак Сиймо ✍
Муаллиф ҳуқуқи ҳимояланган руҳсатсиз тегилмасин❌
💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗