Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
Жорий йил 11-12 ноябрь кунлари Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, Қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, туман ҳокимлиги мутасадди раҳбар ходимлари, “Маҳалла еттилиги” ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда Избоскан туманининг “Гудур” ва “Тошлоқ” маҳаллаларида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ўрганилди.
Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ҳудудларда куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш ишлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида мурожаатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, ҳокимликнинг мутасадди раҳбар ходимларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.