Mudofaa va xavfsizlik masalalari qo'mitasi | Rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Qo'mitaning telegram tarmog'idagi rasmiy sahifasi.
Veb-sayt: http://senat.uz/oz
Murojaat va taklif uchun: http://murojaat.senat.uz/uz
Qo'mita haqida qo'shimcha ma'lumot: https://senat.uz/oz/committees/category/mudofaa-va-xavfsizlik-masalalari-qomitasi/

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Жорий йил 13-14 февраль кунлари Хоразм вилоятида маҳаллий йўлларнинг аҳволини Автомобиль йўллар қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда ўтказилган ўрганиш натижалари дастлабки тарзда муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг февраль ойида сифатсиз йўл қуришнинг олдини олиш борасида парламент назоратини кучайтириш мақсадида Хоразм вилоятида маҳаллий йўлларнинг аҳволини Автомобиль йўллар қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва таҳлил қилиш белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йил 13-14 февраль кунлари Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари билан Хоразм вилоятида автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди ва ўрганиш натижалари Zoom иловаси орқали Қўмита аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашларининг масъул доимий комиссиялари, Автомобиль йўллари қўмитаси ва вилоят бош бошқармаси раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Хоразм вилоятида жами 9 025 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 2 202 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 6 823 км ички хўжаликлараро автомобиль йўллари, 1 373 км маҳаллий автомобиль йўллари ва 113 км халқаро йўлларни ташкил этади.
Бундан ташқари, вилоят автомобиль йўлларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда 1 612 та кўприк иншоотлари мавжуд, бироқ уларнинг 13 фоизи яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашларининг масъул доимий комиссиялари томонидан вилоятда автомобиль йўлларини ҳамда кўприк иншоотларини таъмирлаш, таъмирланган йўл ва кўприкларни узоқ муддатга хизмат қилишига тўсқинлик қилаётган омиллар аниқланиб тегишли таклифлар тайёрланди.


Навбатдаги ўрганиш ишлари Хоразм вилояти Шовот тумани чегараолди эркин савдо зонасида амалга оширилди

14 февраль куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари “Шовот” чегара божхона постига ташриф буюришди.
Қўмита раиси К.Бурханов мазкур чегара божхона постида ҳамда унга туташ ҳудудда жойлашган «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, эркин савдо зонасидаги савдо уйларини ва бошқа объектларни қуриш ишлари якунига етиши муносабати билан чегара зонаси ҳудудидаги мавжуд эски кўприк янгисига алмаштириш ва уни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, “Шовот” чегара божхона постига олиб борувчи йўллар тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари жараёни ҳам ўрганилди.
Қўмита раиси К.Бурханов қурилиш ва таъмирлаш ишлари жараёнида юзага келаётган муаммолар бўйича мутасаддиларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.


Forward from: Oliy Majlis Senati
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Xorazm viloyatida yo‘l qurilishi sifatini oshirish ustidan parlament nazorati kuchaytirilmoqda
__________
Усиливается парламентский контроль за повышением качества строительства дорог в Хорезмской области

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti


Хоразм вилоятида "Урганч-Шовот" йўналишида капитал таъмирлаш ишлари ўрганилди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари “Урганч-Шовот” йўналишидаги автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида йўл объектида капитал таъмирлаш ишларини амалга оширилиши жараёни билан яқиндан танишишди.
Хусусан, “Урганч-Шовот” йўналишидаги автомобиль йўлида қулайлик ва хавфсизликни кучайтириш, таъмирлаш жараёнлари ҳамда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қўмита раиси К. Бурханов автомобиль йўлида амалга оширилаётган капитал таъмирлаш ишлари жараёнида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб, улар юзасидан мутасаддиларга ўз фикр-мулохазаларини билдирди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари Хоразм вилоятида давом этмоқда.



5 last posts shown.