Forward from: Ўтмишга саёҳат
Фарзандингизга ишонч — Тарбиянинг тамалидир...
Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди. Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.
Тарихий воқеалар, тавсилотлар, болаликнинг ширин ва аччиқ ҳотиралари фақатгина бизнинг телеграм каналда!!!
Ўтмишга саёҳат!