📱“Ёш чегарачилар” жамоаси – йилнинг энг яхши жамоаси
🥇Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Zakovat intellektual klubi” ННТ вилоят ҳудудий координаторлиги томонидан ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарарчилар” ҳарбий-академик лицейи жамоаси 2024 йилнинг энг яхши жамоаси деб топилди ва махсус мукофот билан тақдирланди.
🤔 Қайд этиш лозимки, мазкур жамоа ўтган йили бир қатор ютуқларга эришди. Жумладан, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” турнирининг вилоят босқичида 1-ўринни, республика босқичида эса 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, талаба-ўқувчилар лигасининг республика синхрон турнирининг кузги мавсумида 1-ўринга лойиқ кўрилди. Шу сабабли жамоа аъзоларига юртимиздаги исталган олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиниш имтиёзи ҳам берилди.
🛟 t.me/sarhad_uz