𝑺𝒂𝒓𝒃𝒂𝒅𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝒔𝒂𝒓𝒅𝒐𝒓𝒊


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


• Гўзаллигинг бир тийингга қиммат,
агар мендаги ишқ бўлмаса.;😍❤️

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Forward from: 📜🎙 Mirzayeva Guli ijodi 🥀🥀
#премьера

СИЗГА КЎНГИЛ БEРДИМ...

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Менга ёқар жуда қувноқлигинггиз.
Кўнглинггиздан дардни олайин ўзим,
Алам қилса ҳамки йироқлигинггиз.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Ахир ишқ муҳаббат ўйинчоқ эмас.
Севгимизга берсин ЯРАТГАН тўзим,
Бу телба юрагим ўзга ёр демас.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Кўп нерса керакмас сиздан мен учун.
Кўнглинггиз тубидан топсам бас жойим,
Соғинчдан ўртанмоқ даркордур нечун.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Ахир боқий эмас берилган ҳаёт.
Бизларни кечиргай қодир АЛЛОҲИМ,
Севиб севилмоқ-чун келгай одамзот.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Сизни кутмоқликка етар бардошим.
Орзуйим ортидан қолмасман бир зум,
Асло воз кечмасман ўтса ҳам ёшим.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?
Сиз учун ҳасратлар ютсам ҳам майли.
Ахир сиз барчадан қалбга яқиним,
Қучоқ очди қаранг муҳаббат сайли.

Сизга кўнгил бердим, фақат бир сизга,
Балким ёқиб қолган қувноқлигинггиз.
Рахм айланг ошиқ ожиза қизга,
Мен учун кифоя сизни севгинггиз.

Сизга кўнгил бердим, нетай азизим?

✍✍ Гули Мирзаева.


@Guli_Mirzayeva_ijodi


ASSALOMU ALEYKUM VA RAHMATULLOH VA BARKOTUHU🙏🙏🙏🙏🙏🙏
✅✅✅✅✅✅ 🕋🕋🕋
❤️❤️❤️
IJOD QALB TUG'YONI KANALI ONLINE KONKURSGA START BERADI 🌹🌹🌹
SIZ IJODKORMISIZ BU
🏆🏆🏆 IMKONIYAT AYNAN SIZ UCHUN.
🌷🌷🌷
NOMINATSIYALARIMIZ BILAN TANISHING.💐💐💐

1. ENG YAXSHI SHE'R IJROCHISI 📋📖📰
2. ENG YAXSHI QO'SHIQ IJROCHISI🔈🔉🔊
3. ENG YAXSHI SHE'R MUALLIFI 📝📜📃
4. ENG YAXSHI VIDEOROLIK IJROCHISI 📹🎥📽

BIZNING BU MUSOBAQAMIZDA ENG FAOL QATNASHCHILAR HAM TAQDIRLANADILAR.
🌷🌹💐
🕋🕋🕋
O'RINLARIMIZ G'OLIBLARI PUL MUKOFOTLARI BILAN HOMIYLARIMIZ HAMDA GURUHIMIZ JAMOA FONDI TOMONIDAN RAG'BATLANTIRILADI.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
🏆🏆🏆JORIY YILNING
🟠🟠🟠🔴🟠🟠🔴🔴🔴🟠SANALARDA
SOAT ⌚️ 2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣ DA BO'LIB O'TADI.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 😀🇺🇿🇺🇿

1️⃣1️⃣.0️⃣1️⃣.2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ CHI SANADA SHE'R IJROCHILARI UCHUN

1️⃣2️⃣.0️⃣1️⃣.2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ SANADA QOʻSHIQ IJROCHILARI UCHUN

1️⃣3️⃣.0️⃣1️⃣.2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ CHI SANADA SHE'R MUALLIFLARI UCHUN

1️⃣4️⃣.0️⃣1️⃣.2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ CHI SANADA VIDEOROLIK IJROCHILARI UCHUN

ONLINE MUSOBAQAMIZ BUTUNLAY SHAFFOF HOLDA BO'LISHI KUTILMOQDA
📤📤📤📤👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Ijod_Qalb_Tugyoni1000

@sarbadorlar_sardori


ASSALOMU ALEYKUM VA RAHMATULLOH VA BARKOTUHU🙏🙏🙏🙏🙏🙏
✅✅✅✅✅✅ 🕋🕋🕋
❤️❤️❤️
IJOD QALB TUG'YONI KANALI ONLINE KONKURSGA START BERADI 🌹🌹🌹
SIZ IJODKORMISIZ BU
🏆🏆🏆 IMKONIYAT AYNAN SIZ UCHUN.
🌷🌷🌷
NOMINATSIYALARIMIZ BILAN TANISHING.💐💐💐

1. ENG YAXSHI SHE'R IJROCHISI 📋📖📰
2. ENG YAXSHI QO'SHIQ IJROCHISI🔈🔉🔊
3. ENG YAXSHI SHE'R MUALLIFI 📝📜📃
4. ENG YAXSHI VIDEOROLIK IJROCHISI 📹🎥📽

BIZNING BU MUSOBAQAMIZDA ENG FAOL QATNASHCHILAR HAM TAQDIRLANADILAR.
🌷🌹💐
🕋🕋🕋
O'RINLARIMIZ G'OLIBLARI PUL MUKOFOTLARI BILAN HOMIYLARIMIZ HAMDA GURUHIMIZ JAMOA FONDI TOMONIDAN RAG'BATLANTIRILADI.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
🏆🏆🏆JORIY YILNING
🟠🟠🟠🔴🟠🟠🔴🔴🔴🟠SANALARDA
SOAT ⌚️ 2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣ DA BO'LIB O'TADI.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 😀🇺🇿🇺🇿
ONLINE MUSOBAQAMIZ BUTUNLAY SHAFFOF HOLDA BO'LISHI KUTILMOQDA
📤📤📤📤👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Ijod_Qalb_Tugyoni1000

@sarbadorlar_sardori


ҚАНДАЙ СИЗНИ КЎТАРАДИ ЕР

Жавоб излаб э,воҳ ёруғ оламдан,
Руҳим титрар, кўзимда қон-аламдан.
Бутун борлиқ бўзлар аччиқ ноламдан,
"Ўзганинг бахтига чанг солган каслар"!

Оромим йўқолиб оқшом, кундуз, тун,
Сиздек гумроҳларни кўтарганичун,
Ердан аразладим, қалбимда тугун,
Ўзганинг бахтига чанг солган каслар!

Ҳали кўп афсусдан ёқа йиртасиз,
Балки умр бўйи оғу ютасиз?!
Аминман- чин бахтни билмай ўтасиз,
Ўзганинг бахтига чанг солган каслар!

Ҳаттоки бўридек махлуқот ёвуз,
Вафо борасида олайтирмай кўз,
Авлодин олдида доим ёруғ юз,
Ўзганинг бахтига чанг солган каслар.

Минг йил ювсангизда кетмай бу доғлар,
Кўзингиз чўқишиб қарға-ю зоғлар,
Товонга ботади ўткир янтоқлар,
Ўзгани бахтига чанг солган каслар!

Борингиз тилингда хўп пора, пора,
Тавбани бир эмас, айтинг кўп бора.
Раҳим этиб Худо кечирар зора,
Ўзганинг бахтига чанг солган каслар!

Насиба Бекмуродова


@sarbadorlar_sardori


#примера

###
Ёлгизлик домига тортганда хаёл
Орзулар бир зумда сароб бу'лдилар
Туткичлар бермайди бу у'жар хаёл
Орзу сиртмог'ида хароб бу'лдилар
🪸🪸🪸🪸🪸🪸🪸
У'згарди чехралар у'згарди су'злар
Жим туриб хийлакор нигохлар бу'злар
Ким хаку нохакни билмайин колдик
Сохта чехраларда сохтадир ку'злар.
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
Бир куни ку'рибман бахтни тушумда
Бир зумда айрмиш аклу хушумдан
Такдирим бу'лсайди у'ша тушларим
Майли йу'колсинлар аклу хушларим.
🪸🪸🪸🪸🪸🪸🪸🪸
Су'ра г'амларимдан берайин хаёт
Менда у сиртмокдай бу'либ ётибди
Соядек эргашиб олмиш изимдан
Бу сохта ку'злардан дийдор котибди.
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷

✍Лайло хоним Жабборова.
23.09.2024й.


@sarbadorlar_sardori


Ассаламу алайкум ЯХШИЛАР!

Соғ-омонмисиз?
Янги кун муборак бўлсин..

Розилик билан ҳаёт зийнатланади
Табассум билан муаммолар енгиллашади!
Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!
Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

Яна бир тонг, яна бири умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Кунимиз хайрли барокатли,
энг муҳими фойдали ўтсин!

Сиз яралишдан милярдлаб уруғлар ичидан танлаб олинган яралувчисиз шунинг ўзи энг биринчи омад...

Бошқа берилган неъматларни санаб тугатолмайсиз...

Шунинг учун шукрда ва гўзалликларда яшаб ўтинг...

Бахтни ҳис қилинг...


@sarbadorlar_sardori


Асли ситам йўқдир, биронта ғам йўқ,
Виждоним қийналмас, нодон хакам йўқ.
Бевафолар йўқдир, хиёнаткор йўқ,
Ўзимни дунёмда яшайман шоҳдек.
🍁
Онамга синглимга, берсам боримни,
Авайлаб асрасам, уйда ёримни.
Хатарга қўймасам, митти жонимни,
Ўзимни дунёмда, яшайман шоҳдек.
🍁
Дўстларим ҳаёли, инсонлар бари,
Дуода бўларлар, ёшми ё қари.
Кетмайман улардан, сира ҳам нари,
Ўзимни дунёмда, яшайман шоҳдек.
🍁
Ёлғонга ёв бўлган, ёнимда кўпдир,
Хаёсиз инсонни, қадами чўқдир.
Баьзи ёлғончини, чин дўсти йўқдир,
Ўзимни дунёмда, яшайман шоҳдек.
🍁
Йиғласам савобда, оқар кўз ёшим,
Қўрқмайман барига, етар бардошим.
Ибо ҳаё бўлар, менинг сирдошим,
Ўзимни дунёмда яшайман шоҳдек.
🍁
Юрт учун қўшаман, кунда хиссамни,
Эгмаса бемоврит, Тангрим жуссамни.
Қуваман ёнимдан, орсиз инсонни,
Ўзимни дунёмда, яшайман шоҳдек.
🍁
Яшиниб юрмайман, қалби нопоқдек.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Хамидулло Саьдуллаев.


@sarbadorlar_sardori


🦱💥🦱💥🦱💥🦱💥🦱

СЕНГА МАКТУБ ЁЗДИМ


Сенга мактуб ёздим, юрагим тўлиб,
Ёзаман сўзларим андиша билиб,
Маржон сўзларингдан териб ва тўлиб,
Аҳдга вафо қилмаган рўёга кўниб.



Сенга мактуб ёздим, бедор бир тунда,
Лол қолдирди ҳатто тунги капалак,
Ойга боқиб дедим, тушкун бир ҳолда ,
Ажиб кунларимиз эслатди гўё.



Сенга мактуб ёздим, минг ўйга толиб,
Минг битта хаёллар ўтди қошимдан,
Сен ёзган ашъордан кўнгиллар тўлиб,
Қанча маломатлар ўтди бошимдан.



Сенга мактуб ёздим, ҳеч сўз демасдан,
Қўлларимда титроқ қаламим маюс,
Бир сенга сарловҳа топа олмасдан,
Англаганим бўлди телбавор ишқим...




✍️📃Муаллиф: Сайёра Раҳматулло қизи.


@sarbadorlar_sardori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаёт синовлари

Вужудим чулғайди бир оғриқ,
Аллақандай тушуниксиз ғам.
Йиғламоқдан ўзимни базўр,
Тиярман лек,  бўғзимда алам.

Тумандек қоп-қора изтироб 
Ҳукм ўқир юрагим ғашлаб
Кечиб кетгим келар баридан,
Лек нимадир туради ушлаб.

Қадам ташлаб чиқаман аста
Билмасман,  дил тортар қаёққа.
Олисгами ё кимсасиз чўл,
Юролмасман аммо ҳеч ёққа.

Ниманидир йўқотгандекман
Ва борарман ненидир излаб.
Ҳуввилаган ҳовлидек маюс,
Дил дийдиё қилади бўзлаб.

Недан аламзадасан юрак??
Ғам майин ичарсан сипқориб,
Қалбим чўқир қора қузғунлар
Умидларим саробга қориб.

Ҳаёт, сенинг синовларингни
Енголмадим, етар, чарчадим
Учиб кетай олис-олисга
Қаҳратонларингдан қақшадим.

Кетай ҳеч нимага қарамай,
Тайёрланай баландпарвозга
Мени кутар қандайин қисмат?
Ғамим унут бўлсин бир озга.

Қаердандир бир тола нур,чўғ,
Юрагимда бошлар ғалаён,
"Ҳаётингни чиқарма издан,
Сабр қилгин, барига инсон!"

Имконсиз, иложсиз ўйлардан,
Қутулгандек бўламан, яна.
Юрагимга кириб рўшнолик,
Умид, орзу қилар тантана!

✍ Дилбаҳор🌹


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹АЁЛ🌹

🌹Жуссасин эгмасин рўзғорнинг тоши,
🌹Оғир азобларда сурмасин хаёл
🌹Кўзидан оқмасин беҳуда ёши,
🌹Йиғласа, меҳрдан йиғласин аёл.

🌹Кунда сабаб топинг кулгуси учун,
🌹Оппоқ орзуларин айламанг завол
🌹Умрини безасин муҳаббат кучи,
🌹Йиғласа, шодликдан йиғласин аёл. 😢

ХУМОЮН.😢


@sarbadorlar_sardori


ЭРКАК ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ..

Эркак қачон йиғлайди кўзлари ёшга тўлиб, ҳеч бир жон билмайди дардига ҳамроҳ бўлиб, Йиғламаса бўлмайди юрагига сиғмайди..

ЭРКАК ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ
Дўстлари билан кўчада кетаётиб, йўлнинг бир четида отасининг маст ҳолатта ётганини кўриб Эркак йиғлайди..

ЭРКАК ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ Фарзандининг тобути қачалик оғир бўлмасин, кўтаришга мажбур бўлиб эркак йиғлайди.

ЭРКАК ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ Онажониси оламдан ўтгандан кейин, унга қўл силтаган кунларини эслаб эркак хунг-хунг йиғлайди..

ЭРКАК ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ Душманининг берган зарбасидан эмас, ўша зарбада дўстининг қўли борлигини билганида.
Эркак йиғлайди..

ЭРКАКЛАР ЙИҒЛАЙДИ!?
Сиз билмайсиз...Дунёга кулиб қараб, сўнг ёлғиз қолиб, беркиниб... Эркак йиғлайди..

ЭРКАКЛАР ЙИҒЛАГАНДА, АЁЛ БУНИ БИЛМАЙДИ. АЁЛЛАР ЙИҒЛАГАН НАРСАГА, ЭРКАКЛАР ЙИҒЛАМАЙДИ..

АСЛО ЭРКАКЛАРИМИЗ КЎЗИДА ЁШ, ҚАЛБИДА ҒАМ БЎЛМАСИН.

😢НАЖОТ. 😢


@sarbadorlar_sardori


Кўз билан қалб ўртасида боғланган йўл бор.
Кўз зинога қараса қалб ҳалол йўлдан адашади. Шунинг учун кўз билан гуноҳ қилишдан сақланинг.
Кўз орқали қалбни маърифатга бошланг. Қалби ва ҳаёти мунаввар бўлишини истаган киши ҳасад қилмасин. Ҳаромдан узоқ юрган инсон икки дунёда ҳам завол топмайди. Қалбингизни нурга тўлдиринг, токи у ҳам роҳатлансин эзгулик билан озиқлансин.

Шамс Табризий.


@sarbadorlar_sardori


Yashaysan, tabassum qilasan, hazillashasan... lekin ichingda baribir nimadir joyida bo'lmaydi.

Buni tushuntirish qiyin)


@sarbadorlar_sardori


DADAJONIM OMON BO'LSA BAS!

🎙Ijroda:
@Hilolaxonim_official

Rayxona Baxtiyorovna she'ri


@sarbadorlar_sardori


Балки етар энди. Тугади сабрим,
Беўҳшав дунёнинг нағмаларидан.
Алмисоқ даврига келади қайтгим,
Руҳ эмас ваъдани берсин жасадим.

Эгам бир сония тўхтасин айтгин,
Бошим айланди бу дунё чархидан.
Авлиёлар келиб дарс беринг менга,
Тугуни ечилмас синов шарҳидан.

Во ажаб қировлар қўна бошлабди,
Кеча йигит бўлган отам бошига.
Қачон чанг солишга улгурди тақдир,
Парирўй онамнинг қутлуғ ёшига.

Қачондан кўзимга тортилди парда,
Тўрт фасл фарқига боролмай қолдим.
Тирикчилик бунча қилмагин зарда,
Аҳир не берсанг ҳам индамай олдим.

Ўзимни топширдим хақнинг ҳукмига,
Рисқини топширган чумчуқ сингари.
Шунда ҳам қовоғин ўяди осмон,
Нима гуноҳ ўтган мендан илгари.

ХАСАН БАБАКУЛОВ

ОКТЯБР 2024


@sarbadorlar_sardori


💐SOGʻINCH💐

Soyadek ergashib yana ortingdan
Sogʻinchga koʻmadi oʻsha xotira
Mayin tabassum egallab yuzni
Unutmoq istamas,bu koʻngil sira

Baxtli onlarni oxri yoʻq goʻyo
Hayqirib boqasan ,oʻngu ,soʻlingga
Orzular qalbingda ochganda chechak
Toʻsiqlar solmasa xech kim yoʻlinga

Oʻzing bilan oʻzing qolganda yolgʻiz
Barchasin toʻkasan oppoq qogʻozga
Xatto lablaring pichirlab asta
Tanburing chertib yana solasan sozga

Hayolan chizasan goʻzal bir suʼrat
Unda aks etgan umir yoʻllaring
Uchmoqni istaysan bir qush singari
Osmonga koʻtarib baland qoʻllaring

Quyoshga intilib,issiq taʼftidan
Intiqib yashaysan hayot boʻgʻinga
Goʻzal laxzalarning boʻlib maftuni
Yana qaytging kelar yoshlik chogʻinga

Maylida umrimiz shunday ,toparkan yakun
Hayolga choʻmarkan har birimizni
Yashaymiz taqdirning qoʻlida tutqun
Yaxshi deya yozsin har izimizni


✍ Muallif Muxayyo Nishonova


@sarbadorlar_sardori


ЮРАГИМ, АВАЙЛА.

Юрагим, авайла туйғуларимни,
Меҳр чашмасидан биир тўйиб ичай.
Авайла лабимда кулгуларимни,
Муҳаббат, мен сенга қалбимни очай.

Юрагим, авайла қайноқ севгимни,
Қолмасин қалбимда бир армон бўлиб.
Авайла бахт истаб ёнган кўнглимни,
Яшайин мен ўша бахтларга тўлиб.

Юрагим, авайла хаёлларимни,
Кезайин ошиқлар кезган боғларин.
Ишқ билан тўлдиргин дунёларимни,
Юлиб ол бағримдан алам доғларин.

Юрагим, авайла нигоҳларимни,
Олис-олисларга термулмасин жим.
Саболар учирсин оҳ-воҳларимни,
Муҳаббат, мен сенсиз тополмам тинчим.

Юрагим, авайла садоқатимни,
Армоннинг ҳукмига бўлмасин асир.
Эгмагин қаддимни, салобатимни,
Чўкмасин ҳижрондан қалб деган қаср.
🥀🥀🥀
Фароғат ФАРМОНОВА
УРГУТ.


@sarbadorlar_sardori


.... ЯРАШМАС...

Шайтонга дўст бўлсанг иймон ярашмас,
Каззобга дўст бўлсанг гумон ярашмас,
Саждага бош урсанг ёлғон ярашмас,
Эркакка хотиндай ғийбат ярашмас!

Торозбон тарозидан урса ярашмас,
Мусулмон бачкана кулса ярашмас,
Хотинлар еркакдай турса ярашмас.
Ота юзин, боласи юлса ярашмас!

Дўстини душмандай кўрса ярашмас,
Жигаринг қонингни сўрса ярашмас,
Аёллар чет элда юрса ярашмас,
Пул топ деб эркагги урса ярашмас!

Ярми яланғочга номоз ярашмас,
Мехрибон инсонга, танноз ярашмас,
Сотқинга мурувват бир оз ярашмас,
Хойинга Ватанда парвоз ярашамас!

Иймонсиз жохилга кафан ярашмас,
Виждонсиз юракка гулхан ярашмас,
Севгисин сотганга бир тан ярашмас,
Бардоши тўлганга ўзан ярашмас!

Бузуқи қизларга хижоб ярашмас,
Намозхон юзларга шароб ярашмас,
Комиллик сари йўл хароб ярашмас,
Банданинг пойига тавоф ярашмас!

Дилноза...08,10,2023


@sarbadorlar_sardori


#𝗣𝗥𝗘𝗠𝗬𝗘𝗥𝗔 𝗜𝗝𝗥𝗢


𝘈𝘑𝘖𝘠𝘐𝘉 𝘚𝘏𝘌𝘙 𝘝𝘈 𝘈𝘑𝘖𝘠𝘐𝘉 𝘐𝘑𝘙𝘖


✍ DONIYOR NAZAROV
✍SHOIRAGINAM

🎙 𝘉𝘌𝘎'𝘜𝘉𝘖𝘙𝘐𝘔
🎙𝘙𝘈𝘚𝘏𝘐𝘋𝘖𝘝

💻 𝗥𝗔𝗦𝗛𝗜𝗗𝗢𝗩


▷◉─────────0:00
🔊 ⏪ ⏸ ⏩ 🔊


┅━✧⊱••••🔊🎶♪🔊•••⊰✧━┅
🍁𝗥𝗮𝘀𝗵𝗶𝗱 𝗦𝘁𝘂𝗱𝗶𝗼✅


@sarbadorlar_sardori


#лирика

Менсизлик...

Сенга муборакдир бугун менсизлик,
Менга оғир юкдир, афсус, сенсизлик.
Иккимиз дарбадар ишқ саҳросида,
Бугун мағлуб қилди бизни тенгсизлик.

Сени гоҳо ўртар менинг соғинчим,
Хаёлдаги тасвир кўнгил овунчим,
Бедорлик, беморлик ҳамроҳ бўлганда,
Бизни сарсон қилган кибр нега жим?

Сенга армон бўлди менинг йўқлигим,
Менга эса дарддир сенинг йўқлигинг.
Аммо давом этар. Тўхтамас бир зум
Бизни айро қилган тақдир шўхлиги.

Масофалар яқин. Кўнгиллар узоқ,
Ишқимизга вақтлар солмоқда тузоқ.
Сочларимда қиров, юзингда ажин,
Жавобсиз саволлар қийнайди кўпроқ.

Сенга талпинади толиққан юрак,
Менга талпинади зориққан юрак.
Лекин мадори йўқ кексайиб қолган
Кўнгилга энди айт, ишқ нечун керак?

Сенга муборакдир бугун менсизлик...

Санобар Юсупова.
20.10.2024 йил. 11:07.


@sarbadorlar_sardori

20 last posts shown.