***
Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?
Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!
Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...
Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.
Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.
Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!
Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...
Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!
Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.
Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!
Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!
Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!
06.12.2024 й.
Зоҳиджон ОЛОВ
Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?
Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!
Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...
Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.
Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.
Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!
Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...
Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!
Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.
Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!
Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!
Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!
06.12.2024 й.
Зоҳиджон ОЛОВ