🌙ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ КЕЧА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?
📕
Бу кеча — Қуръони карим нозил этила бошлаган.
"Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).
🧎♂️
Бу кеча — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.
🌙
Бу кеча —
"...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).
🟢
Бу кеча — қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.
🗣
Бу кеча — фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.
🤲
Бу кеча — ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.
😄
Бу кеча — Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.
🔵
Бу кеча — иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.
💧
Бу кечада — қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради.
"У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).
🤲
Бу кеча — ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
“Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши:
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".
Маъноси:
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
👁
Бу кечада — қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар
(Имом Термизий ривояти).
🤝
Бу кеча — гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.
🗣
Бу кеча — барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr #duo #ramazon MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️
@Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷
Instagram | 🔵
Facebook