8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан вилоят прокуратурасида байрам тадбири ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимлиги, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, вилоят прокуратураси маҳкамаси, туман-шаҳар прокуратуралари, МИБ ва Департамент органлари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.
Ходимларнинг назарий ва касбий тайёргарлик даражасини, касб мавқейини ошириб бориш ҳамда хизмат вазифаларини масъулият билан, виждонан, самарали бажараётган ва юқори натижаларга эришаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Прокурорлик фаолияти”, “Судларда прокурор иштироки”, “Тергов”, “Қонунлар ижроси устидан назорат”, “Ҳуқуқбузар-ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” йўналишларида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ходими” касбий танлови ғолиб ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.