Samarqand viloyat prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида Пайариқ туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида Пайариқ, Жомбой, Булунғур, Оқдарё ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 40 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари турли муаммоли масалалар юзасидан ўз мурожаатлари билан иштирок этдишди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан ечимини топиш бўйича мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида  “Маънавият соати” ўтказилди .

Бугун 24 январь куни ўтказилган “Маънавият соати” да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Х.Рахмонов қатнашиб, ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2022 йилги 451-сонли Қарори билан тасдиқланган “Оилавий болалар уйлари тўғрисида”ги Низомнинг мазмун моҳиятини тушунтириб берди.

Бундан ташқари, маънавият соатининг бадиий қисмида Самарқанд вилояти Мусиқали драма театри вокал артисти Б.Умаров томонидан ижро этилган қатор куй-қўшиқлар ходимларга хушкайфият улашди.


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жадид прокурор Бадриддин Шариповнинг хаётига бағишланган спекталь намойиш қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Forward from: SamTVR | MTRK
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
DIYOR YANGILIKLARI | AHOLI MUROJAATLARI ESHITILDI


23.01.2025-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 19 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев "Чортут" маҳалласининг аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида турли масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Қўшработ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Янгиқишлоқ” маҳалласида туман сектор раҳабрлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.


Пайариқ туманида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Б.Юсупов ва туман прокурори Ф.Эгамқуловва сектор раҳбарлари ҳамда туман ташкилот раҳбарлари томонидан туманда амалга ошириш лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Тойлоқ тумани прокурори А.Абдуллаев,“Самарқанд сув таъминоти” Тойлоқ тумани филиали мутахассислар иштирокида 2-сектор ҳудудидаги “Бахшитепа” маҳалласидаги “Қундузак” қишлоғида ҳашар йўли билан 6,5 км. тичимлик суви тармоғи қуриш учун танланган жой кўздан кечирилди.


Пайариқ тумани прокурори Ф.Эгамқулов ҳамда Бош прокуратура ишчи гуруҳ вакили Б.Юсуповлар иштирокида Пайариқ тумани Кўпаки маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан тергов ва суд, йўлларни таъмирлаш, алимент пулларини ундириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, аёллар дафтарига киритиш, тергов йўналиши ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Сайёр қабулда 27 та мурожаатлардан 16 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаатларга тушунтириш берилди.

Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган “А.Навоий” маҳалласида аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат жойида кўриб чиқилиб, мазкур маҳалла кўчалари шағаллаштирилиб берилди.



13 last posts shown.