Матбуот котибларининг маоши пасайтирилмайди – Сенатор
“2025 йил учун Давлат бюджетининг тақсимотига асосан тарқалган хабарларга кўра, ташкилотлардаги матбуот котибларининг ойлик маошлари туширилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Хабарларга кўра, раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган матбуот котибларининг мавқеи департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилаётгани айтилган эди.
Сўнгги хабарларга кўра, Сенатор Ҳусан Эрматов матбуот котибларининг мавқеи ва маоши пасайтирилмаслигини маълум қилган.
“Ҳурматли матбуот котиблари, мақомингиз ва маошингиз ўз ўрнида қоладиган бўлибди. Хурсандмиз! Буёғига фаолиятингизда ҳам бироз очиқлик, фаоллик, холислик, жонкуярлик кутиб қоламиз!”, – дейилади Ҳ.Эрматовнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойланган хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor