Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли метан "заправка"ларига вақтинчалик чеклов қўйилганини расман эълон қилди.
"Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади, — дейилади вазирлик хабарида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor