Forward from: bakiroo
Автомактаблар қиролини яратишга навбатдаги уриниш
Ўзбек чиновниклари бозор ишлаётган соҳага бурнини ва қўлини тиқиши билан туппа-тузук ишлаётган бозор ўлдирилади ва бирқўлли қилинади. Кулгулиси, бу бузғунчилик шунчалар нопрофессионал амалга оширилганидан буюртмачи корчалонларнинг қулоғи кўриниб ҳам қолади.
Ўзбекистонда юзлаб хусусий автомактаблар фаолияти тўхтаган. Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида «права» олишга тайёрловчи бирор хусусий муассаса ишламаяпти.
Автомактаблар ёпилаётганига сабаб имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг қўлланила бошланганига бориб тақалади. Энди хусусий автомактабларнинг худди имтиҳон марказларидагидек жиҳозланган 1 гектарлик автодроми бўлиши ёки шундай автодромни ижарага олиши керак.
Автодром ҳам ҳазилакам автодром бўлиши талаб қилинган. Биринчидан, автодром майдони 1 гектардан кам бўлмаслиги керак. Иккинчидан, автодром автоматлаштирилган тизимларга эга бўлиши керак — бу бутун автодром ҳудудида кузатув камералари, махсус датчиклар ва бошқа техник воситалари билан тўлдирилиши керак, дегани. Учинчидан, у нафақат енгил автомобилларни бошқариш, балки юк машиналари ва автобусларни ҳайдаш бўйича имтиҳонларни топширишга имкон берадиган бўлиши керак.
Бу талабларга қайси корчалоннинг “бизнеси” жавоб бера олишини ва нега айни шу мезонлар киритилганини тушунгандирсиз?
Асл мақсад ва муддао нимадалигини мана бу иқтибос тўлиқ очиқ беради:
“Бир кулгили муаммо бор. Биз фақат «Б тоифа (енгил автомобиллар) бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқитамиз. Лекин республика ЙҲХХ бизнинг ихтиёримиздаги автодромда қолган тоифадагилар учун шароит бўлиши кераклиги ҳақида буйруқ чиқариб қўйди. Биз бу масалада шаҳар ЙҲХХга бордик, улар бу масалани ҳал қилолмаслиги айтди. Кейин республика ЙҲХХга бордик, улар эса бир гектардан кам бўлмасин ва ҳамма учун шароит бўлсин, деб турибди. Биз фақат битта тоифа бўйича ўқитадиган бўлсак, нега автодромимизда қолган тоифалар бўйича ҳам шароит қилишимиз керак ахир?», — дейди Тошкентдаги яна бир автомактаб вакили.
Ўзини қандай намоён этишидан қатъий назар оқ ит, қора ит, ҳаммаси ит. Ўзбекистонни талаётган олигархия у исми ва “бизнес”и қандай бўлишидан қатъий назар, халқни талаш модели битта: муаммо яратилади, тўсиқ ва чеклов қўйилади, нархлар сунъий равишда оширилади ва пул оқими бир чўнтакка қараб каналлаштирилади. Бўлди.