Қийин танлов: халқ манфаати устунми ё бизнес гуруҳлар манфаатими?
Андижонда халқ мулки бўлган Бобур ҳайкали жойлашган майдон йўқ қилиниб ўрнидаги 1,2 гектар ер участкасида 2та 20 ва 16 қаватли турар-жой мажмуаси барпо этилишини режалаштирилибди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида Andijon city ишбилармонлик маркази, 19та 18 қаватли ва 7та 28 қаватдан юқори турар-жой ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилиши кўзда тутилган.
☝️Истироҳат боғлари, майдонлар аслида халқ мулкидир.
Оддий айтганда ушбу икки ҳолат халқдан ерлар тортиб олиниб, бизнес учун тикилаётганини кўрсатмоқда. "Соққа" турганда халққа тупурилган.
Йўқ бу ишлар халқ учун дейилса марҳамат: унда ҳокимлик бинолари ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиб, "сити пити"лар қуришсин. Шунда ишонса бўлади.
Айни вақтда Андижон мисолида қийин танлов турибди: халқ манфаати устунми ё бизнес гуруҳлар манфаатими?
Кейин бу ишлар учун боғ ва майдонлар эгаси бўлган Андижон халқидан бир оғиз сўралдими?
👉 @r_kusherbayev