Муротжон Азимов раҳбарлигида навбатдаги “ҳокимлик соати” ўтказилди
Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда 2025 йилда чорвачилик йўналишларида шакллантирилган лойиҳаларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида вилоят саноат салоҳиятини ошириш, импортни қисқартириш ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида бажарилган ишлар таҳлил қилинди. Шу билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда вилоятда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган топшириқларнинг ижроси ва аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши ҳолати ҳам батафсил кўриб чиқилиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунида вилоят ҳокими деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига мурожаат қилиб, деҳқончиликда баҳорнинг бир куни бир йилга татиши, "томорқа - даромад манбаи", деб ҳисоблайдиган ҳар бир оила учун дақиқа, соат ва кун ҳал қилувчи палла эканини таъкидлаб, барчани фаол бўлишга чорлади.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X