Муротжон Азимов “Санам” фабрикаси фаолияти билан танишди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ нуронийлар Қарши шаҳрида жойлашган “Санам” тикувчилик фабрикасининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Фабрикада замонавий тикув машиналари ўрнатилган бўлиб, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу эса корхонанинг самарадорлигини ошириш ва маҳаллий ҳамда халқаро бозорларга рақобатбардош маҳсулотлар етказиб беришга хизмат қилмоқда. Ҳозирда фабрикада турли фаслларга мос кийимлар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун ҳам махсус кийимлар тайёрланмоқда.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, корхона нафақат иқтисодий ривожланишга, балки ижтимоий масалаларни ҳал этишга ҳам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, фабрикада ногиронлиги бўлган фуқаролар учун иш ўринлари ташкил этилиб, улар юқори маош билан таъминланмоқда.
Вилоят ҳокими корхона фаолиятига юқори баҳо бериб, бундай лойиҳалар келгусида ҳудуд иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X