Abu Hanifa masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Abu_Hanifa_Group

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​ЗАКОТГА ВАКИЛ БЎЛГАН ИНСОННИНГ ЗАКОТДАН ОЛИШИ
#закот

❓1561-CАВОЛ: Бир киши закотларини бериб қўйишга мени вакил қилди. Ўзим ҳам муҳтожман. Ана шу закотдан ўзим учун олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот бераётган шахс маълум инсонларни айтган бўлса, вакил айнан ўшаларга бериши, гарчи муҳтож, закот олишга ҳақли бўлса ҳам, ўзи олмаслиги лозим. Аммо “Ўзингиз билиб муҳтожларга бераверинг”, деб берган бўлса ва вакил ҳам закот олишга ҳақли тоифадан бўлса, олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


​​Ибн Авн айтадилар:

“Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан.

Гуноҳларингдан ҳам хотиржам бўлма. Чунки, уларнинг мағфират қилингани ҳам билмайсан.”

Ибн Абу Дунёнинг “Тавба” китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Абу Мусо розияллоҳу анҳу: “Ўғлим туғилганда уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот алайҳиссалом ўғлимга Иброҳим деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар. Унга барака тилаб дуо қилдилар”, деди.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Изоҳ: Таҳник - бирор ширинликни чайнаб ёки эзиб, оз миқдорда бармоққа олиб боланинг оғзига суриб қўйишдир. Афзали хурмодир. Бизда буни «танглай кўтариш», дейилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Одамлар сизни иккиюзламачи бўлганингиз учун яхши кўрганларидан, дангаллигингиз туфайли ёқтирмаганлари яхшироқ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Саҳобалар уммат авлиёларининг барчасидан афзал ҳисобланадилар.
Ҳоким Найсобурийнинг тақсимотига кўра, саҳобалар ўн икки табақа ҳисобланади.

1. Олдиндан Маккада Исломни қабул қилган саҳобалар.
2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга келганидан кейин Исломни қабул этган саҳобалар.
3. Ҳабашистон муҳожирлари бўлган саҳобалар.
4. Биринчи ақаба байъатига қатнашган саҳобалар.
5. Иккинчи ақаба байъатига қатнашган саҳобалар.
6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келишларидан олдин ҳижрат қилган саҳобалар.
7. Бадрда қатнашган саҳобалар.
8. Бадр ғазотидан кейин ҳижрат қилган саҳобалар.
9. «Байъатур ризвон»да қатнашган саҳобалар.
10. Ҳудайбиядан кейин ҳижрат қилган саҳобалар.
11. Фатҳ йилида мусулмон бўлган саҳобалар.
12. «Фатҳ куни»да ва «Ҳажжатул вадоъ»да ёш ва гўдак ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ота-онага яхшилик қилиш - бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг сенга ўқиб беришади.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Мўмин дўстларининг хатоларига узр қидирса, мунофиқ уларнинг тойилишларини пойлайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири

18 феврал куни Тошкентга келган Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Робиа журналистлар билан учрашиб, Ҳаж ва Умра зиёратига доир айрим саволларга жавоб берди. Асосий тезислар:

👉 15 мингта Ҳаж квотаси Ўзбекистон билан келишув асосида белгиланган. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.

👉 Подшоҳлик Умра зиёратчиларига сифатли хизмат кўрсатилиши ва хавфсизлик таъминланишини биринчи ўринга қўяди, шу сабаб Ўзбекистон томони кўраётган чораларни қўллаб-қувватлайди.

👉 Турфирмалар учун 1 млн доллар захира талаби ноқулай вазиятда қолиб кетган зиёратчиларга ёрдам бериш учун назарда тутилган бўлиши керак.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


АМАЛЛАР ИНСОННИ ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?

Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
- (Эй, мўминлар! Амал ва ибодатларингизни) мўътадиллик узра қилингиз. Ҳаддан ошишдан қочингиз. Зеро, сиздан ҳеч кимсани (оташдан) амали қутқара олмайди!
- Сизни ҳам амалингиз қутқара олмайдими, ё Расулуллоҳ? - сўради саҳобалар.
- Мени ҳам! Агар Аллоҳ таоло ўз ҳузуридан бир раҳмат ва фазл билан менинг гуноҳларимни мағфират қилмаса, мени ҳам
амалим қутқара олмайди! – дея марҳамат қилдилар ул зот.

"Энг кучли киши (курашда рақибини енгган) паҳлавон эмас. Ҳақиқий кучли инсон ғазабланган пайтида нафсини енга олган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Шайх Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ қилган гўзал дуо:
«Аллоҳим, ақлимни уни камайтирадиган нарса билан машғул этма. Қалбимни раҳм қилмайдиган нарса билан банд этма. Вақтимни фойдасиз нарсага кетказдирма. Ё Раббим! Мен билан бирга бўл. Мени Сен билан кучлироқ қил!».

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳикмат

الشَّهْوَة زِمَام الشَّيْطَان، فَمن أَخذ بزمامه كَانَ عَبده
Шаҳват шайтоннинг тизгинидир, ким уни ушласа, унга қул бўлади.

Аллома Муҳаммад Каттоний

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир", дедилар.
"Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули?" дейишди.
"Уни учратсанг салом бер, сени таклиф қилса, ижобат қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, бемор бўлса, уни бориб кўр ва вафот этса, (жанозасида) ҳозир бўл".

"Жавомеъул калим" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Шу кунларда тарқалаётган энг гўзал хабар ~ Рамазоннинг яқинлашишидир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

❄️ Ассалому алайкум!

Тонг муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ваҳҳобийларнинг Исломни бузиб кўрсатувчи баъзи ботил фикрлари

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини нишонлаш - бидъат.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун сафарга чиқиш - бидъат.
3. Ниятни талаффуз қилиб айтиш - бидъат.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ва мақташ - бидъат.
5. Зикр қилиш ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш учун йиғилиш - бидъат.
6. Ижтимоий йиғин ёки дастурларда одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишлари - бидъат.
7. Азондан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жаҳрий саловат айтиш - бидъат.
8. Муборак "Қасидаи Бурда"ни ўқиш - бидъат.
9. Бомдод намозидан олдин ва жума кечасида одамларни "намозга келинглар!" каби сўзлар билан чақириш - бидъат.
10.  "Жума муборак!" дейиш - бидъат.
11. Жума намозидан олдинги суннат намози - бидъат.
12. Жумадан олдин фиқҳ дарсини ташкиллаштириш - бидъат.
13. Жума кунидаги иккинчи азон - бидъат.
14. Намоздан кейин биродарингизга "Аллоҳ қабул қилсин!" дейишингиз - бидъат.
15. Қироатда овозни чиройли қилиш учун оҳанг мақомларини ўрганиш - бидъат.
16. Шим кийиш - бидъат.
17. Ҳайит кунларида омматан такбир айтиш - бидъат.
18. Тасбеҳ ишлатиш - бидъат.
19. Намоздан кейин тасбеҳни санаш ва уни жаҳрий айтиш (овоз чиқариб) - бидъат.
20. Намоздан кейин имомнинг жамоат билан дуо қилиши - бидъат.
21. Бомдод намозининг иккинчи ракъатидан кейин қунут дуосини айтиш - бидъат.
22. Имом хатибнинг хутба сўнгида дуо қилиши - бидъат.
23. Хатиб дуо қилаётганда қўлларни кўтариш - бидъат.
24. Байтуллоҳга ҳаж қилган кишини "Эй ҳожи!" дейиш - бидъат.
25. Ота-онанинг қўлларини ўпиш - бидъат.
26. Масжидларга қубба қўйиш - бидъат.
27. Меҳроблар - бидъат.
28. Уч поғона зинадан баланд ҳолатдаги минбарлар - бидъат.
29. Имомнинг юзи қарайдиган икки томонга "Аллоҳ" ва "Муҳаммад" ёзувларини ёзиш - бидъат.
30. Марҳумнинг руҳи учун садақа ўлароқ оқшом ташкил қилиш - бидъат.
31. Ҳайит кунида марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириш - бидъат.
32. Маййитнинг руҳига Фотиҳа сурасини ўқиш - бидъат.
33. Қабр устига Фотиҳа ёзилган қабртош қўйиш - бидъат.
34. "Бу фалончининг руҳидан" деб ёзиш - бидъат.
35. Рўзадор ифтор қилиш учун шомнинг азонини кутиши - бидъат.
36. Таровеҳ намозини 20 ракъат қилиб ўқиш - бидъат.
37. Таровеҳда ракатлар орасидаги дам олиш чоғида мавъиза қилиш - бидъат.
38. Зуҳо сурасидан бошлаб суралар орасида такбир айтиш - бидъат.
39. Такбири таҳримадан олдин одамларга намознинг жамоат намози эканини билдириб қўйиш - бидъат.
40. Соқолнинг узунасидан олиш ва уни тартиблаш - бидъат.
41. Туғилган чақалоқнинг қулоғига азон айтиш - бидъат.
42. Қабристонда марҳумнинг оиласига салом бериш - бидъат.
43. Гарчи мустаҳаб кунларга тўғри келса ҳам, шанба куни рўза тутиш - бидъат.
44. Инсонларга Исро ва ҳижрат каби Исломдаги тарихий кунларни  эслатиш - бидъат.
45. Суратга тушиш - бидъат.
46. Рамазон кирганида хурсандчилик ўлароқ уйларни безатиш - бидъат.
47. Ҳожилар келганида хурсандчилик қилиб уйларни безатиш - бидъат.
48. Қабрлар олдида дуо қилиш - бидъат.
49. Жамоавий овоз чиқариб Қуръон қироат қилиш - бидъат.
50. Набий алайҳиссалом, у зотнинг оилалари ва солиҳларни васила қилиш - бидъат.

Ушбу 50 та амал мусулмонлар минг йилдан кўпроқ вақтдан бери бажариб келаётган суннат ва мустаҳаблардир. Салафий-ваҳҳобийлар эса бу амаллар соҳибини дўзахга олиб борадаган бидъатлардандир, дея бонг уришмоқда.. Бу ҳам ҳаммаси эмас, агар барчасини санайдиган бўлсак, бу каби амаллар беш юзтадан ошиб кетади!

Дарҳақиқат, ваҳҳобийлар ўзларининг шайхлари бўлмиш Албонийнинг китобларидан бидъатларни бир китобга йиғиб чиқиш билан шуғулландилар, уни "Қомусул-бидаъ" - "Бидъатлар қомуси" деб номладилар ва унда юзлаб "бидъат" амалларни санадилар! Ана ўшанда гўёки, "оламда улардан бошқа мусулмон йўқлигини-ю қолганларнинг борадиган жойи дўзахда" эканини билиб оласиз!

Хўш, улар олиб келган бу уйдирмалар қандай дин бўлди?!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Фирибгарлик ҳақида

Савол: Фирибгарликнинг ёмонлиги ҳақида маълумот берсангиз.
📥Жавоб: Фирибгарлик динимизда катта гуноҳ ҳисобланади.
Чунки фирибгарлик ўзгаларнинг молини норози қилиб, ҳалол бўлмаган йўллар билан олишдир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида бундай дейилади: “Эй иймон келтирганлар, ўзаро молларингни ботил йўллар билан еманглар, фақат сизлардан розилик билан бўлган тижорат бўлса, майли” (29-оят).
Фирибгарлик билан топилган пулда барака бўлмайди.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талафот етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзига талафот етказади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Фирибгарлик билан топилган молни оила аъзоларига сарфлагани учун ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни – покиза нарсалардан енглар...» (Бақара сураси, 172-оят).
Фирибгарлик қилган одам қандай тавба қилиши ҳақида қуйидаги ҳадисда айтилади: “Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳақи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) кун келишидан олдин ҳақини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади” (“Муттафақун алайҳ”).
Авваламбор, имкони бўлса, одамлардан ёлғон-яшиқ йўллар билан ундирган маблағларни ўз эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтаради. Агар қайтаришга имкони бўлмаса, улардан розилик сўраб ҳақини ҳалол қилиши керак. Маблағнинг эгасини топа олмаса, унинг номидан садақа қилади. Бунинг устига чин дилдан тавба қилиши лозим. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳадис

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина кирадилар. Улардан бошқа ҳеч кимса бу эшикдан кирмайдилар. (Қиёмат кунида): “Рўзадорлар қани?”, –дейилади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар кириб бўлгач бу эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким кирмайди”. Имом Ибн Хузаймадаги бир ривоятда шундай дейилади: “…уларнинг охиргиси кириб бўлгач (бу эшик) ёпилади. Кирган одам сув ичади, сув ичган кимса асло чанқамайди”.
Имом Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилганлар.

اللهمَّ بَلِّغْنَا رَمَضَانَ وَ أَعْنَا فِيهِ عَلَى الصِّيَامِ وَ الْقِيَامِ وَ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ.

"Ё Аллоҳ, бизни Рамазонга етказ, ва бизни унда рўза тутишда, намозда қиём туришда ва Қурьон ўқишда бизни собит қилгин".

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
https://t.me/quvamasjidi


Аввал хафа бўлдим, кейин эса севиндим. Билдим ки, Аллоҳ хайрсизини олиб, хайрлисини менга икром қилибди. Ва бунинг номини имтиҳон деб қўйибди. Имтиҳони ҳам икром бўлган Буюк Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

20 last posts shown.